23 December 2015
08:27 -
Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Москвада ушланди ва қўйиб юборилди

The Moscow Post хабарига кўра, Атаев Россия фуқароси бўлгани боис уни Ўзбекистонга қайтариш масаласи ўйлаб кўрилади. Собиқ мулозимиимзнинг аввал Гагарин тумани прокуратураси томонидан тергов қилиниши айтилмоқда. У ҳозирча қўйиб юборилган.
Таъкидлаш керак, Валерий Атаев 1994 йилда Ўзбекистонда Энергетика ва электрлаштириш вазири, 2000 йилда бош вазир ўринбосари этиб тайинланган. 2003 йилда эса Бош прокуратура томонидан жиноий жавобгарликка тортилгач, ўнга яқин шериклари билан мамлакатдан қочиб кетган.