02 December 2015
07:02 -
НАТО Туркияни Россиянинг бўлиши мумкин бўлган ҳужумидан ҳимоя қилишга қарор қилди

Шундай бўлса ҳам, НАТО бу масалада ўзининг қатъий эканлигини кўрсатиш мақсадида яна бир қадам қилди. Кеча НАТО давлатларининг ташқи ишлар вазирлари бу ташкилотининг тузилиши ҳақидаги Вашингтон Шартномасининг 5-чи моддаси кучга киритилганини эълон қилдилар. Бу моддага кўра, бу альянс азоларидан биронтаси ҳужумга учраса, уни НАТО аъзолари биргалашиб ҳимоя қилишади, ҳужум қилганга қарши биргалашиб жавоб беришади.
НАТО Бош Котиби Йенс Столтенберг (расмда) бир ҳафта ичида Туркиянинг хавфсизлигини таъминлаш учун қилинадиган чора-тадбирлар пакети тайёрланишини ҳам билдирди.
НАТО давлатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилишидан ташқари Туркия ва АҚШ ташқи ишлар вазирларининг учрашуви ҳам бўлган. Meвлут Човушўғли ва Жон Керри ҳам асосан рус учоғининг уриб туширилши атрфидаги масалаларни муҳокама қилишган.
Хуллас, НАТО Россия Президенти Владимир Путинга жиддий огоҳлантириш сигналлари юборди, дейди мухбиримиз. Аммо, вазият кескинлашиб бораётганини тан олиш керак. Путин ҳам НАТОнинг бу қарорига ўзича жавоб ўйлаб топса керак. Бироқ унинг бир маҳаллар СССР атрфидаги давлатлар тарафидан яратилган Варшава Шартномаси каби қуроли йўқ. МДҲга кирувчи давлатларнинг бир қисми тарафидан тузилган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти эса, қоғоздагина бор.