20 October 2015
21:11 -
Тошкент вилоятида порахўр мактаб директори қамалди. Маориф вазири, Бош вазир ҳам қамаладими?

Тафтишчига кетган харажатларни ҳам қоплаш керак бўлгани сабабли мактаб раҳбари ўқитувчилардан оладиган “солиқ” миқдорини 100 долларга чиқарибди. Педагогларнинг бири Асанбай Пўлатов орган ходимларига чақимчилик қилиб, директорни 100 доллар билан ушлаб берган.
Албатта, майда балиқлар доим жазога мустаҳиқ. Минглаб директорларнинг юз минглаб доллар пораларини олаётган маориф вазири ёки бош вазир сингари наҳанглар тўрга тушмайдими? Вақти келади, улар ҳам тушади. Аммо, уларнинг ўрнига келганлар ҳам порпхўрликни давом эттираверади. Чунки, демократия ва ошкоралик йўқ экан, коррупция ва порахўрликни тугатиб бўлмайди.