30 September 2015
20:29 -
БМТнинг бош қароргоҳида Филистин давлатининг байроғи кўтарилди

Маросимида БМТ Бош Котиби Пан Ги Мун ҳам иштирок этди ва “бу кун жаҳондаги ҳамма филистинликларнинг ғурур куни” деди.
Аммо, эслатиш керакки, Филистин БМТ аъзоси эмас. Бош Ассамблея БМТнинг идораларида унинг аъзоси бўлмаса ҳам, расман кузатувчи мақоми олган давлатларнинг байроқлари осилиши мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилганди. Филистин эса, худди Ватикан каби, шунай мақомга эга.
Филистинни БМТга аъзо қабул қилишга Исроил ва АҚШ қарши. Шундай бўлса ҳам, бугунни Филистин давлатининг мустақиллиги йўлидаги қадамлардан бири дейиш мумкин.