28 September 2015
08:37 -
Эрон президенти эронли ҳожиларни дафн қилиш учун Нью-Йоркни тарк этди

Бугун ҳалок бўлган эронли ҳожиларнинг биринчи қисмининг жасадлари Эронга олиб келинади. Уларнинг жасадларини шахсан ўзи кутиб олишни истаган Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний БМТнинг Бош Ассамблеясидаги программаларини тўхтатиб, ўз юртига қайтди.
Олти кунлик ҳаж маросимларининг биринчи куниёқ оламдан ўтганлар ҳожи деб ҳисобланадами ёки йўқми, муҳим эмас. Муҳим бўлгани, бу каби воқеалар қайтарилмаслигининг олдини олишдир.
Масалан, эронликлар бу масалада Саудия Арабистонини айбламоқдалар. Саудия ўз айбини тан олмасада, келажакда бундай воқеалар қайтарилмаслиги учун керакли ҳамма нарсани қилишга ваъда бермоқда. Аммо, эронликларнинг норозилиги давом этаётгани ҳам ҳақиқатдир. Кеча Саудиянинг Теҳрондаги элчихонаси олдида тўпланган норозилар элчихонанини тош бўрон эмас, помидор бўрон қилмоқчи бўлдилар. Расмда кўриниб турганидек, эронликлар помидор отишни кўнгил очар маросимдек амалга оширмоқдалар.
Нима ҳам дердик, ҳожи бўлишга ҳам улгурмаган номзодларни Оллоҳнинг ўзи раҳмат айласин.