27 August 2015
22:48 -
Ислом Карим пахта толасини сал кам текинга экспорт қилиб, бор-йўғи 1 млрд доллар қўлга киритади, бу - ўзбек миллатига хоинлик қилишдир

Ўтган йилги Х халқаро пахта ярмаркасида Ўзбекистон 1,1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги пахта толасини сотган.
Ўзбекистондаги хабарчилик нималигини ҳам билмайдиган ахборот воситалари пахта толаси сотишдан келадиган 1 млрд доллар мамлакатимиз иқтисодида қандай роль ўйнашини ҳаёлларига ҳам келтирмайдилар. Келинг, бу ишни биз қилайлик.
Маълумки, Ўзбекистон Давлат Бюджетининг даромад қисми 11 млд доллар атрофидадир. Яна, маълумки, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистонда Давлат бюджетининг даромад қисми 30 млрд доллар атрофида. Демак, киши бошига давлат бюджетимиз Қозоғистондан тахминан 6 баравар кам бўлган камбағал давлатмиз. Шунчалик кичкина бюджетимизнинг 10 фоизи пахта толаси сотишдан келар экан. Яъни пахта толаси салкам текинга сотилади. Шу сабабдан одамлар пахта даласида ишламай, Россия ва бошқа элларга мардикорликка кетишади, пахта майдонимиздаэса болалар сал кам текинга ишлатилади.
Агарда 25 йил ичида Ўзбекистон тўқимачилик саноатини ривожлантирса ва пахтадан тайёр маҳсулот лар тайёрлаб, уларни сотса эди, пахтадан олган даромадимиз 10 бараварлаб ошган бўларди, жуда кўп иш ерлари яратиларди.
Минг афсуски, Ислом Карим раҳбарлигидаги мавжуд тожиклар режими атайлаб бундай ишларини қилмаяпти, ёки атайлаб ўта секин қилмоқда.