13 August 2015
20:29 -
УРГАНЧ ФОЖЕАСИ ЖАБРЛАНУВЧИЛАРИГА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАНИШИ КЕРАК! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №26, 13.08.2015)

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилик қилаётган комиссия жамоатчиликка ҳалигача дастлабки ҳисоботларини тақдим этгани йўқ. Жамоатчилик орасида фожеа қурбонлари миқдори борасида миш-мишлар болалаган. Турли оммавий ахборот воситалари эса воқеа шоҳидларига таяниб, фожеанинг ўнлаб қурбонлари борлигини ёзмоқда. Андижон фожеаси, февраль воқеалари сингари тарихий ҳодисалар туфайли аллақачон ишончни йўқотган мамлакат ҳукуматининг гапларига деярли ҳеч ким ишонаётгани йўқ.
Бинобарин, ҳалигача расмий ОАВ, марказий ТВ ва радиолар бу хусусда лом-мим деган эмас. Тўғрироғи, уларнинг фожеа сабабларини яширишига кўрсатма берилган. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларининг таъкидича, Тошкент – Самарқанд трактида ҳам 9 август куни кўприк қулади ва автомобил қатнови йўнилиши қарииийб бир кунга ўзгарди. Шунга қарамай бу ҳодиса ҳам жамоатчиликдан яширилмоқда.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Урганчдаги воқеалар юзасидан республика комиссиясини қисқа фурсатларда жамоатчиликка шаффоф хулосалар тақдим этишга, шунингдек, қурбонлар, уларнинг оилаларига халқаро стандартлар даражасида компенсациялар тўлашга чақиради.