Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати бир қатор интернет нашрларига Суриядаги урушда қатнаштириш учун “Ислом Давлати” радикал гуруҳи сафларига, тўғрироғи ИШИДга ўзбекларнинг ёлланаётганидан ташвишга тушганини изҳор этибди. МХХ маълумотларига кўра, бу жангарилар сафида ҳозирги кунда 650 нафар Ўзбекистон фуқаролари ёлланган. Афсуски, бу жараён давом этмоқда.
Шу боисдан ҳам хориж сафаридан қайтган мардикорлар, талаба ва бошқа шахслар мунтазам назоратга олиниб, уларнинг кўпчилиги сўроқ қилинмоқда. Хорижда оператив тасвирларга тушган фуқаролар эса ҳар эҳтимолга қарши узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм қилинмоқда.
Қизиқ, МХХ қандай қилиб бунчалик аниқлик билан ИШИД сафидаги ўзбекларнинг сонини аниқлабди? Уларнинг ичида ҳам МХХ агентлари бормикан?