07 August 2015
20:04 -
Россиянинг Марказий Сайлов Комиссияси рус демократларининг ягона ташкилоти ПАРНАСни Новосибирскда сайловлардан четлаштирди
Маълумки, ҳозир Россияда асосий демократик мухолифат ташкилот - Халқ Эркинлиги Партиясидир (русчаси -Партия Народной Свободы – ПАРНАС). Яқинда Россияда ўтказиладиган маҳаллий сайловларда иштирок этиш учун демократик мухолифатдан фақат шу партия ҳаракат қилмоқда. Табиий, Путиннинг тоталитар режими уни ҳам сайловларда қатнаштирмоқчи эмас.
Русларнинг ҳукуматдан мустақил бўлган ахборот воситалари, жумладан, Алишер Усмонов эгаси бўлган gazeta.ru Интернет нашрига кўра, Новосибирскда ПАРНАСни турли сабаблар билан сайловларга қатнаштирмадилар. ПАРНАС турли идораларга шикоят ёзди, ниҳоят иш Марказий Сайлов Комиссиясигача етиб келди. Унинг мажлисида ПАРНАСнингн раиси, собиқ Россия Бош вазир Михаил Касьянов (расмда) ҳам иштирок этти, аммо фойдаси бўлмади. МСК ҳам Путин истаган ҳукмни чиқарди – ПАРНАС сайловларда иштирок этолмайди.
Буни аввалданоқ башорат қилса бўларди, дейди мухбиримиз. Чунки, тоталитар режимда ҳамма расмий идоралар айнан тоталитар режимга хизмат қиладилар. МСК ҳам ўшалардан биттаси. Аммо, Россияда АҚШнинг грантлари билан ишлайдиган гўёки ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар жуда кўп. Нега улар ПАРНАС масаласида оғизларини ҳам очмаяптилар, ахир Россияда ПАРНАС тарафдорларининг сиёсий ҳуқуқлари бузилмоқдаку?
Россиянинг ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлари “Эзгулик”дан ибрат олиб, сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш билан ҳам шуғулланмасалар, бу мамлакатда катта ўзгаришлар кутиш мумкин эди. Аммо, минг афсуски, ҳозирча руслар ичида ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар сиёсатдан узоқ туришлари керак деган аҳмоқона фикр устунлик қилмоқда.