05 August 2015
19:13 -
Хитой ва АҚШ ислом терроризмига қарши биргаликда курашни давом эттиришмоқчи
Хитойда инглиз тилида чиқадиган China Daily гезетасида ислом терроризми эмас, терроризм ҳақида гапирилади. Аммо, ҳеч шубҳа йўқки, гап ислом терроризми ҳақида кетмоқда.
Газетанинг бугунги хабарида айтилишича, Хитой ташқи ишлар вазиринг ўринбосари Ченг Гуопинг ва АҚШ Давлат Департаментининг контртерроризм координатори Тина Каиданов (Tina Kaidanow) кеча Пекинда терроризмга қарши курашиш бўйича иккинчи учрашув ўтказишди. Табиий, икки тараф бу соҳада ҳамкорликни кучайтириш кераклигини урғулашган.
Умумий гаплардан иборат хабарда биз учун қизиқ бўлган бир нуқта бор. У шундан иборатки, Хитой тарафи “Шарқий Туркисон Исломий Ҳаракати” террористик ташкилот эканлигини урғулаб, Вашингтонни “бу куч билан куршаётган Хитойни қўллаб-қувватлашга ва бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга” чақирибди.
Бундай учрашувларнинг биринчиси ҳам шу йил 9 апрелда Пекинда ўтказилган, унда Хитойнинг Жамоат Хавфсизлиги вазири ва АҚШнинг Ватан Хавфсизлиги Департаментининг раҳбари иштирок этган.
Маълумки, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган хатида ислом терроризмини Имлом дини ислоҳот қилинмагунча йўқ қилиб бўлмаслигини урғулаганди. Ҳеч шубҳасиз, Пекиндаги учрашувда АҚШ вакили бу мавзуни у ёки бу шаклда тилга олган.
China Daily гезетасидаги расмда – Хитой ва АҚШ аскарлари Аден кўрфазида Хитойнинг ҳарбий кемасида машқ ўтказмоқдалар.