05 August 2015
07:05 -
Бу йил Европага келаётган нолегал меҳнат муҳожирларидан 2 минги Ўрта Ер денгизида ҳалок бўлди, улар асосан мусулмонлар
Associated Press агентлиги ҳуқуқ ҳимоячилиги билан шуғулланадиган гуруҳларга асосланиб билдиришича, бу йил Ливиядан қайиқларда ноқонуний ҳолда Италияга ўтаётган меҳнат муҳожирларидан 1930 киши ҳалок бўлган. Яна 60 киши Юнонистонга ўтишда ҳалок бўлибди.
Табиий, ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси бўлмаса ҳам, сал кам ҳаммаси мусулмонлар. Мусулмон давлатларининг кўпчлигида, айниқса, Африкадаги давлатларнинг ҳаммасида иқтисодий аҳвол шундай ёмонки, агар Европа эшикларини очиб қўйса, бу мамлакатлар аҳолисининг катта қисми дарҳол Европага қочиб келади.
Аввалги хабарларимиздан маълумки, ЕИнинг ташқи ишлари вазирлари бир ойча аввал Брюсселда тўпланиб, Европага келаётган нолегел меҳнат муҳожирларига ёрдам бериш ҳақида қарор олдилар. ЕИ мамлакатларининг ҳар бирига қанчадан меҳнат муҳожирини расман қабул қилиш бўйича квоталар белгиланди. 2 йилда 54 минг меҳнат муҳожири расман ықабул қилишга келишилди. Бу жуда ҳам оз, аммо шундай бўлса ҳам, анчагина мамлакатларнинг жамоатчлиги бунга қарши чиқмоқда. Ислом терроризмининг хавфидан қўрқаётган Европа мамлакатлари жамоатчиликнинг талаби билан мусулмон муҳожирларни қабул қилмаслик, ҳатто борларини камайтириш йўлига ҳам ўтишлари мумкин.
Қаранг, Европа мамлакатлари ўзларига келаётган меҳнат муҳожирларининг муаммолари билан шуғулланмоқдалар, мусулмон давлатларини бирлаштирувчи халқаро ташкилотларнинг эса бу муаммо билан иши ҳам йўқ.