27 July 2015
02:11 -
ИШИД ва ПККга қарши уруш бошлаган Туркия НАТО мажлиси чақиришни сўради, мажлис 28 июлга тайинланди

НАТО Бош секретари дарҳол жавоб бериб, НАТОнинг Кенгаши 28 июлда, яъни сешанба куни чақирилишини эълон қилди.
Туркия эса, ИШИД ва ПКК объектларини ҳаводан бомбардимон қилишни давом эттирмоқда. Турк пиёда қўшинлари Суриянинг ИШИД қўлидаги ҳудудларига киришидан қўрқиб қолган ИШИДчилар ўз назоратлари остида бўлган чегаралар бўйлаб чуқур зовурлар қазишга бошлганлари ҳам хабарларда айтилмоқда.
Айни замонда, ПКК Туркия ичида актив ҳарбий ҳаракатлар бошлади. Бир неча турк аскари ўлдирилди, ҳатто марказий шаҳарларда полиция бинолари олдида портлашлар уюштирилди.
Ғарб матбуоти Туркия охирги йилларда Ғарбдан узоқлашиш сиёсати олиб бораётгани, аммо ҳозир Туркиянинг бу сиёсатни кескин равишда ўзгаритиш нияти борга ўхшаётганини ёзмоқда. “Ҳаракат” ҳам айнан шундай фикрда.