30 June 2015
00:50 -
Мисрнинг исломчилари Бош прокурордан қасд олдилар, уни ўлдирдилар
Reuters Агентлигининг хабарига кўра, Миср Бош прокурори Ҳишам Баракатнинг автомобили тагига қўйилган бомба портлатилгач, у қаттиқ ярадор бўлди. Аммо, уни қутқариб бўлмади ва у ўлди.
Расмда кўринаётганидек, портлаш натижасида яқин орадаги бир нечта автомобиль ёниб кетган. Воқеа Ҳишам Баракатнинг Қоҳирадаги уйи олдида бўлибди.
Reuters мухбирининг айтишча, ҳали ҳеч ким бу теракт учун маъсулиятни бўйнига олгани йўқ. Лекин, маълумки, Мисрнинг Президенти Ҳусни Муборак ағдарилгандан кейин, унинг ўрнига 2012 йилда Миср президенти бўлиб сайланган Муҳаммад Мурси 1 йил ўтар-ўтмас, Мисрни исломлаштириш йўналишида иш олиб боргани сабабли, ҳарбийлар тарафидан йиқитилган ва ҳарбийларнинг одами Абдул Фаттоҳ ас-Сиси янги президент бўлганди. Шундан кейин исломчиларнинг “Мусулмон-қардошлар” ҳаракати раиси Муҳаммад Бадига, кейин Муҳаммад Мурсийнинг ўзига ва ҳаракатнинг ўнлаб фаолларига ўлим жазоси берилганди. Бу ишларда, табиий, Ҳишам Баракатнинг иштироки бўлган.
Ўшандан бери ИШИД билан боғлиқ террористик гуруҳлар судялар ва прокурорларга таҳдидлар қилмоқдалар ҳамда ўч олишга ваъда бермоқдалар. Ҳеч шубҳа йўқки, Ҳишам Баракат ўшаларнинг қурбони бўлди.
Энди нима бўлади? Нима бўларди, Миср ҳукумати Хусни Муборакнинг йўлидан бориб, исломчиларга қарши босимни кучайтиради, исломчилар ичидан ҳалок бўладиганларнинг сони кескин ортади.