Туркия ахборот воситалари Туркистон деб умумий шаклда гапирсалар ҳам, гап аслида Хитойнинг мустамлакаси бўлган Шарқий Туркистон, бизга қолса, Уйғуристон ҳақида кетмоқда. Маълумки, сўнги йўлларда уйғурлар мустақиллик учун курашни жиддий ўлчовда жадаллаштирмоқдалар, Хитой режими эса, уларни қатоғон қилишни яна ҳам кучайтирмоқда.
Шу муносабат билан Туркиядаги ёш миллиётчилар ташкилоти, унинг аъзоларини ғоячилар ва ҳатто бозқуртлар (кулранг бўрилар) деб ҳам аташади, кеча Истанулдаги Шишли марказий жомесида яқин кунларда ўлдирилган 28 нафар уйғур учун сиртдан жаноза намози қилдилар. Бу намознинг мақсади, бир тарафдан, уйғурларга ҳамдардлик кўрсатиш бўлса, иккинчи тарафдан, Хитойга қарши норозилик билдириш эди.
Жоменинг расмий имоми бошқа жаноза борлигини баҳона қилиб, сиртдан номоз ўқишдан қочган. Шунда, бозқуртларнинг маҳаллий лидерларидан бири Байрам Оқжон имом кийими кийиб (расмда), жаноза намозини ўзи қилдирибди.
Нима ҳам дердик: Офарин, турк ёшлари! Ўзбеклар Қирғизистонда қирғин қилинганда, Ўзбекистонда ҳеч ким бу каби акциялар ўтказишни ҳаёлига ҳам келтирмаган эди. Ўзбекнинг ёшлари бу масала билан ҳозир ҳам қизиқмайдилар. Миллий ғурури қолмаган, ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан иши бўлмаганлардан бошқа нима ҳам кутиш мумкин?