Собиқ СССРнинг президенти Михаил Горбачев раҳбарлигидаги Горбачев-Фонд ташкилоти ва Алексей Кудрин раислигидаги Фуқаровий Ташаббуслар Комитети Россияда янги “қайта қуриш” бошлаш кераклиги ҳақида доклад тайёрлаб, 28 май куни уни оммага тақдим қилишгани ҳақида Путин режимидан мустақил бўлган ахборот воситалари билдирмоқдалар.
Доклад муаллифларининг фикрича, Россияни барқарор ривожланиш йўлига олиб чиқиш учун демократик институтлар ва сиёсий конкуренцияни тиклаш, керагидан ортиқча марказлаштиришдан халос бўлиш, шунингдек, Ғарб билан конфронтациядан воз кечиш лозим. Бунинг учун эса, чуқур демократик ислоҳотларнинг янги босқичи, яъни, янги қайта қуриш лозим.
Қайта қуриш ғояси ташқаридан олиб келинмаганди, у турғунликдан чарчаган совет жамиятининг ичида пишганди, дейилади докладда. Бироқ, парадокс шундаки, совет тузумининг одамлари янгилинишни истасалар ҳам, уни қандай қилишни ва ўзгаришлар учун қандай нарх тўлаш кераклигини билишмасди. Шу сабабли, қайта қуришни тамомланмаган инқилоб дейиш мумкин.
Ҳозир Ғарбдан орқада қолиб кетишни доимийликка айлантирмаслик учун, дейилади докладнинг хулосасида, янги қайта қуриш лозим.
Аммо, янги қайта қуриш қандай бўлиши кераклиги ҳақида докладда гапирилмайди. Демак, “Қайта қуриш – 2“ ҳали пишмаган ғоя, дейди мухбиримиз. Доклад муаллифлари ҳали пишмаган ғояни ўртага ташлаб, у билан жамиятни қизиқтирмоқчилар ва бу ғоянинг тафсилотларини ишлаб чиқмоқчилар.
Мен 1993-1997 йиллари Туркияда яшар эканман, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат, ўша ердаги кўп сиёсатчи ва сиёашунослар билан гаплашандим. Уларнинг ҳаммаси яқин орада Россия ҳам СССР каби парчаланиб кетишини гапиршарди. Мен эса, бундай эмаслигини, бу босқичад Россия қайта тикланишини, аммо кейинчлик Россия Федерацияси албатта парчаланиб кетишини, Татаристон, Бошқирдистон каби жумҳуриятлар мустақил бўлишини гапирардим. Россиянинг тикланиши ҳақидаги башоратларимни Владимир Путин амалга оширган бўлса ҳам, айнан унинг ўзи Россия Федерациясининг келажакдаги парчаланиши учун асос ва муҳит тайёрлаб бўлди. Украинадаги воқеалар бунинг сўнгги босқичи бўлди, дейиш мумкин. Шубҳасиз, кейинги жараёнлар Россиянинг кучсизланиши ва парчаланиши йўналишида бўлади.
Фикримча, деб давом этади Абдураҳим Пўлат, Михаил Горбачев ва Алексей Кудрин таклиф қилаётган “Қайта қуриш – 2” ғояси ижобий нарса бўлиши мумкин. Мен Ислом динини ислоҳот қилиш ҳақида гапирар экан, ислоҳотларни ўзимиз қилсак, динимиз кучли бўлишини, агарда ислоҳотлар Ғарбнинг кучи билан ўтказилса, динимиз ўлим йўлига кетишини айтмоқдаман.
Худди шунга ўхшаб, русларнинг ўзи “Қайта қуриш – 2” каби лойиҳалар ёрдамида Россиянинг 21 асрга мос келадиган йўллар билан, яъни СССРнинг тарқалиб кетишида бўлганидек, қон тўкилишисиз парчаланишига олиб келсалар, Россиянинг келажаги учун яхши бўлади.