11 June 2015
10:26 -
Бишкекда 2010 йил июнь воқеаларини эслашибди, аммо қирғиз фашизмини йўқ қилиш учун бу етарсиз
Қирғизларнинг 24.kg Интернет нашри хабар қилишича, Президент Алмазбек Атамбаев Бишкекда 2010 йил июнь воқеаларининг сабаблари ва дарсларини ўрганишга бағишлаб ўтказилаётган илмий-амалий конференцияга мактуб йўллаб, хусуан, шундай сўзлар ҳам ёзибди: “Ҳуқуқ-тартибот органларида ҳам инсон ҳуқуқларини бузиш ҳоллари бўлди. Турли объектив ва субъектив сабаблар билан давлат хизматига кичик этник гуруҳларнинг вакиллари тортиш системаси яратилмади. Хабарчилик сиёсатида ҳам ҳал қилинмаган муаммолар кўп. Булар одамлар ўртасидаги ишончни тиклаш йўлида тўсиқ бўлмоқда, баъзилар ўзлари Қирғизистонда бегона каби ҳис этмоқдалар”.
Бу гапларда жон бор, албатта. Аммо, қирғиз фашизмини йўқ қилиш учун етарсиз. Қолаверса, фашизм давлат сиёсатига айланиб бўлган. Асосий муаммо қирғизларнинг ўзбекларга нисбатан душманлик кайфиятидан келиб чиқаётгани сабабли – бу муаммоларни Ўзбекистоннинг иштирокисиз ечиб бўлмайди. Ҳамма нарса Қирғизистон давлати 2010 йил июнь воқеаларини ўрганиш учун тузилган Мустақил Халқаро Комиссиянинг ҳисоботини тан олишдан бошланиши шарт.
Ҳозирча Қирғизистон давлати бу йўналишда ҳеч қандай иш қилаётгани йўқ. Қирғизистонда “Ҳаракат” Аегентлигининг сайтига блок қўйилгани, “Эзгулик” раҳбари Васила Иноятнинг Бишкекга киритилмасдан, ажропортдан депортация қилингани каби фактлар кўрсатмоқдаки, қирғизларни халқаро ҳамжамият, хусусан, Ўзбекистон керакли қадамлар қилишга мажбур қилиши лозим.