09 June 2015
22:34 -
Хорижга чиқишга таъқиқ бор-йўқлигини Адлия вазирлиги сайтидан билиш мумкин
Адлия вазирлигининг сайтида Ўзбекистондан чиқиш таъқиқланган қарздорларнинг интерактив маълумотлари жойлаштирилди, деб хабар қилди маҳаллий веб нашрлар. Вазирликнинг Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятининг моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаменти ўзининг suddep.uz сайтидан маълумот олиш учун тегишли сатрларга фуқаро ўзининг исми, шарифи ва отасининг исмини киритиши зарур.
Хорижга чиқмоқчи бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бирор-бир қарздорликларининг борлиги учун мамлакатни тарк этишларига таъқиқ қўйилганлигини Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятининг моддий-техник жиҳатдан ва молиявий таъминлаш Департаменти сайтида жойлаштирилган интерактив хизмат ёрдамида билиб олишлари мумкин.