18 May 2015
22:04 -
Мамлакатимизда энергетика соҳасида 7 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилар эмиш, шунга ишонадиган аҳмоқ бормикан?
Маҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарларга кўра, “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури»га мувофиқ, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси томонидан умумий қиймати 7 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 39 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳа доирасида кайта қуриш ва модернизация ишлари олиб борилади.
Жумладан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қувватларини модернизация ва реконструкция қилиш, «Муборак газни қайта ишлаш заводи» унитар шўъба корхонасида газ-кимё мажмуасини барпо этиш, Устюрт газ-кимё мажмуаси хомашё базасида углеводородлар пиролизи ишлаб чиқарадиган янги заводни қуриш, Ўзбекистон – Хитой газ қувурининг тўртинчи тармоғини барпо этиш, «Ўзбеккимёмаш» заводининг йирик ва оғир нефть-газ-кимё ускуналарини ишлаб чиқарадиган қувватларини кенгайтириш (2-босқич), пластик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, геология-қидирув ишлари учун юқори технологияли ускуналар харид қилиш ишлари амалга оширилади.
Қизиқ, кечаги хабарларимиздан маълумки, Ўзбекистонда ҳарбий соҳа учун йилига бор-йўғи 70 млн доллар сарфланар экан. Яъни, оддий қашшоқ давлатмиз. Шундай экан, 7 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 39 та инвестиция лойиҳасига ишонадиган аҳмоқ топиладими?