Сўнги йилларда қримтатарлари бу фожеавий кунни Симферополда катта митинглар қилиб хотирлашарди. Табиий, уларга бу йил шундай тадбир ўтказиш ҳаққи ҳам берилмади. Табиий, руслар тарафидан берилмади.
Аммо, кеча Киевда Президент Петр Порошенконинг ҳам иштирокида оқшом-реквием йиғилиши ўтказилди. Украина ахборот воситалари Петр Порошенконинг бу йиғилишда айтган қуйидаги сўзларига урғу бермоқдалар: “Қримтатар халқининг ҳақ-ҳуқуқлари учун, миллий ва сиёсий эркинлиги учун курашамиз. Қрим – ҳарбий база эмас, “рус денгизчиларининг ғурури” эмас, Украинанинг ажралмас қисми, ажойиб минтақа, жаҳон цивилизациясининг қимматбаҳо тоши, қримтатарларининг бешигидир.”
Бугун эса, Киевнинг Мустақиллик Майдонида қримтатарларининг депортацияси қурбонларини хотирлаш маросими ўтказилди.
Эслатиб ўтиш керакки, айнан 1944 йил 18 май куни қримтатарларининг биринчи гуруҳи Ўзбекистонга депортация қилинганди. Ўзбеклар қримтатарларини ҳеч қачон бегона халқ деб ҳисобламадилар. Қримтатарларининг миллий лидери Мустафа Жамилўғли Қримда 1943 йилда туғилган, аммо Ўзбекистонда катта бўлган, шу ердан туриб, қримтатарлрини ўз юртига қайтиш курашини бошлаган. Ўзбекистон уни ва қримтатарларини қўллаб қувватлаши керак. Минг афсуски, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими бундай ишлар қилмайди, аммо вақти келади ва ўзбеклар қримтатарларинг бош ҳамкори бўлади.