11 May 2015
18:11 -
ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Штерк Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди

Оммавий ахборот воситаларида Европа Иттифоқи ва АҚШ мулозимлари билан учрашувларнинг узлуксиз ёритилаётганига қараганда, Ўзбекистон Кремль билан бузилаётган алоқалардан сўнг демократик Ғарб билан интеграцияни кучайтиришга ҳаракат қилаётгандек кўринмоқда. Аммо интеграциялар жараёнида ҳам демократик Ғарб барибир инсон ҳуқуқлари ва демократия талаб қилади. Буни Ислом Карим тушунмаслиги мумкин эмас, демак, ҳозирги босқичда, Ўзбекистон Россиядан юз ўгириб, Ғарб тарафига бурилаётгани ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.