02 April 2015
01:14 -
Ҳазил эмас, чин: Эрон билан “олтилик” яна келишолмадилар, музокаралар давом этади

Хуллас, кеча, 1 апрель куни кечқурун тарқатилган хабарларда Эрон масаласида келишув ҳалигача бўлмагани айтилади, холос. Дунёнинг энг кучли 6 давлати АҚШ, Хитой, Россия, Франция, Германия, Буюбритания ва ЕИнинг вакили биргаликда Эронни ядровий программасини тўхтатишга кўндиролмаганларининг ўзи масхарабозликдир. Масхарабозликнинг орқасида эса, аслида Эрон тарафида бўлган Россия ва Хитой турганлигига ҳам шубҳа йўқ.
1 апрелда иш битмагач, Парижга қайтиб кетган Франция ташқиш ишлар вазири музокараларни давом эттиришга ҳамма рози бўлгач, Лозаннага қайтиб келди. АҚШ Давлат Котиби Жон Керри камида пайшанбагача Лозоннада қолмоқчи эканлигини билдирди.