11 March 2015
12:07 - Ўзбекистонда дам олиш кунлари умумхалқ ҳашари ўтади, сохта шайх уларда иштирок этолмайди
Совет давридан қолган яхши анъанани давом эттиришни мақсад қилган Ислом Карим раҳбарлигидаги Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 14-15 мaрт кунлaрии мамлакатда умумхaлқ ҳaшaри куни деб эълон қилди. Мaмлaкaтнинг барча ҳудудлaридa ободонлaштириш вa кўкaлaмзорлaштириш ишлaри доирaсидa ҳашар тaшкил этилaди. Ҳукумат қарорида ҳaшaр дaвомидa мaҳaллaлaлaр, aҳоли пунктлaри, кўп қaвaтли вa хусусий уйлaр aтрофлaри, гузaрлaр, мaйдонлaр, зиёрaтгоҳлaр, кўчaлaр, aриқлaр вa болaлaр мaйдончaлaридa тозалаш ҳамда ободонлаштириш ишлари ўтказилишаг урғу берилган.

Ҳашар иштирокчилари ёки унда қатншмаганлар ҳам хайрия мақсадида бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағни “Маҳалла” хайрия жамғармасига ўтказиб беришади. Бу тадбир гарчанд кўнгилли дейилаётган бўлса-да, мажбурийдир. Марказлашган ҳолда ўтадиган бу тадбир ҳар йили баҳор ойлари бошида ўтказилади.

Минг афсус, Ислом Карим режимининг хизматкори – сохта шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф “хашар” деб айтилаётган бу йилги субботникларда иштирок этолмайди. Улуғ Ленинга ўхшаб елкасида хода таший олмайди.