27 January 2015
00:50 -
АҚШ долларининг расмий курсини ҳам, ҳақиқийсини ҳам жиловлаб бўлмаяпти

“Қора бозор”да эса АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати ошиб бормоқда. Масалан, кеча пойтахт бозорларида АҚШ долларининг 100 талиги 382 000 сўмгача сотилди. Харид нархи эса 377 000 сўм бўлди. Саррофлар бу ҳолнинг давом этиши, яъни АҚШ долларининг курси яқин орада 4 000 сўмгача (1 АҚШ доллари) кўтарилишини баён этишяпти. Ўзбек сўмининг инфляцияси, табиий, Россиядаги инфляция билан изоҳланмоқда.