01 January 2015
04:44 -
Янги йилнинг биринчи сенсацияси: Ислом Карим янги йил табригида ҳар доимгидек вайсади, Украина Президенти эса, бир жумла бўлса ҳам, қримтатарча гапирди

Ўзбекистон Президенти эса, шу ерда ҳам ёлғонлар гапириш одатидан воз кечмасдан, давлатнинг иқтисоддаги ролини камайтириш, 2015 йилда ЯИМ ҳажмини 8 фоизга ошириш ҳақида узундан узоқ нутқ сўзлади. Гўёки, Ўзбекистонда биров ЯИМ нималигини биладигандек. Аслида, бу ҳам Ислом Каримнинг “Бирлик”га жавоби эди, чунки, айнан “Бирлик” Партияси “Ҳаракат” Агентлиги саҳифаларида Ўзбекистонниннг ЯИМ ҳажми ҳатто Қозоғистондан 8-10 баравар орқадалигини очиб берганди. Бечора Ислом Каримни тушуниш мумкин, унинг бошқа гапириш имконияти ҳам йўқ. Халқ у билан ортиқча қизиқмай қўйган, халқаро саҳнада эса, у яккамоховга айланган.
Бугун Украина Президенти Петро Порошенконинг ўз халқига янги йил табриги тарихда қолади. Чунки, у ўзининг қисқагина табрик сўзида қримтатарчасига “Янъы йылыныз хайырлы олсун, азиз ватандашлар!” деди.