05 December 2014
21:32 - Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси ЕХҲТ Бош котиби билан учрашди
Бугун Европада Ҳамкорлик ва Хавфсизлик Ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Базель шаҳрида (Швейцария) ЕХҲТ Бош котиби Ламберто Занниер билан музокарлар ўтказди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг ЕХҲТ билан ҳамкорлиги долзарб масалалари муҳокама қилинган ҳамда баъзи минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилган.

Доимгидек тўмтоқ ва мавҳум хабарда Ўзбекистон делегацияси аъзоларининг исми-шарифи, учрашувдаги кўтарилган муҳим мавзулар тафсилоти тилга олинмайди.