![](/photo/A-Vershbow.jpg)
Русларнинг “Новости” агентлигига кўра, НАТО Бош котибининг ўринбосари Александер Вершбоу айнан шундай дебди:
“Жаноб Путиннинг неосовет ревизионизми ва ИШИДнинг терроризмида бир-биридан фарқли жойлар бор. Аммо, улар демократия, тоқатлилик ҳамда ҳуқуқнинг устиворлиги борасидаги халқаро алоқаларга оид олтин каби бебаҳо стандартларни йўқ қилиш учун бир хил услларни – қўрқитиш ва зўравонлик усулларини – ишлатишмоқда.”
Александер Вершбоунинг бу фикри мутлақо тўғри. Бу фикр, айни замонда, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ҳақида ҳамдир. Тўғри, Путин билан ИШИДнинг фарқлари ҳам бўлгани каби, Ислом Каримнинг ҳам улардан фарқи бор. У халқаро соҳада ҳеч нарсага қодир бўлмаган Кремлнинг вассали, аммо ўз халқига нисбатан олиб бораётган ички сиёсатида асосан қўрқитиш ва зўравонлик усулларига таянмоқда.
Расмда – АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси, ҳозир НАТО Бош котибининг ўринбосари Александер Вершбоу.