11 September 2014
21:45 - Қўғирчоқ театрининг янги саҳнаси: Ўзбекистонда сайлов кампанияси эълон қилинди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссияси шу йилнинг 15 сентябридан Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашларга (2014 йилнинг 21 декабрь куни ўтказиладиган) сайлов кампаниясига старт берилишини маълум қилди. Уни Марказий Cайлов Комиссияси томонидан ташкил этиладиган 135 та сайлов округи (154 минг аҳоли сони бир округга тўғри келади) комиссиялари ташкил этади.

Марказий Сайлов Комиссиясига кўра, сиёсий партиялар сайловда қатнашиш учун тегишли ҳужжатларни шу йилнинг 12 октябрига қадар Марказий Сайлов Комиссиясига тақдим этади. Номзодлар кўрсатиш эса 17 октябрдан бошланиб, 6 ноябрда тугайди.