28 August 2014
22:35 - Ўзбекистон Ҳиндистонга 2000 тонна уран хомашёси сотади
Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳукуматлари ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, Навоий кон- металлургия комбинати 5 йил мобайнида Ҳиндистонга 2 минг тонна уран рудаси концентратини етказиб беради. The Indian Express нашрига кўра, шартнома қиймати 3,5 миллиард АҚШ доллари бўлиб, бу Жанубий Кореяга сотилаётган уран миқдоридан 4 баравар кўпдир.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Жанубий Кореяга экспорт қилаётган уран миқдори 300-500 тоннани ташкил этади. Таъкидлаш керак, мамлакатимиз уран заҳираларининг кўплиги билан танилган дунёдаги 12 мамлакатдан биридир.