19 August 2014
15:57 -
Ўзбекларга яхши хабар: Россияликлар муҳожирларга тоқатлироқ бўлиб боришмоқда

Бу фикрга қўшилиш қийин дейди “Ҳаракат” мухбири. Чунки охирги сўровнома натижаларини аввалгилари билан солиштириш муҳимдир.
Айнан бугунги хабарларда муҳожирларни Россия учун хавфли деб ҳисоблайдиганлар 2013 йилда 35%, 2005 йилда 58% бўлган ҳам эслатилган. Кўриниб турибдики, бундайларнинг сони камайиб бормоқда, сўнгги 10 йилда 2 баравардан кўпроққа камайган.
Демак, шубҳасиз, россияликлар муҳожирларга тоқатлироқ бўлиб боришмоқда. Муҳожирлар ичида ўзбеклар энг қатта қисмни ташкил қилаётгани сабабли, россияликлар ўзбек муҳожирларига тоқатлироқ бўлиб боришаётганини гапириш мумкин. Бундай тенденцияни тушуниш осон. Ўзбекларнинг мутлақо кўпчилигида, бошқа миллатлардан фарқли ўлароқ, сиёсий ва ҳатто инсоний амбиция йўқ. Уларга иш бўлса, ош ейиш учун пул бўлса, шунинг ўзи етарли, башқа нарса билан ишлари ҳам йўқ. Миллатдошларимизга “миллий ғурур” деган тушунча аввалдан ёт эди, ҳозир ҳам ёт. Россияликларга айнан шундай қулллар... э, кечирасиз, меҳнат муҳожирлари керак.