23 December 2008
04:00 -
22:00 - Нефть нархи тушишидан келган зарарни газдан чиқаришмоқчи, Газ-ОПЕК тузилди
20:00 - Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 60 йиллигини нишонлаш майнавозчиликка

Асосий нефть чиқарувчи ва уни экспорт қилувчи давлатлар томонидан 1960 йилда Боғдодда тузилган ОПЕКнинг охирги кунларда қилган уринишлари, хусусан, бир неча кун аввал ишлаб чиқариладиган кунлик умумий нефть миқдорини 2 милион барелга туширилиши ҳам, бекор кетди. Нефтнинг нархи секин-аста бўлса тушиб бормоқда. Кеча ва бугун 1 бараель нефтнинг нархи 40 долардан пастда қолди.
Бундай бўлиши мутахассислар учун сир эмасди. Чунки, 21 асрда дунёнинг ривожланиши, унинг танденцияларини хомашё эмас, юксак технологиялар белгилайди. Россия каби давлатлар буни яхши тушунишса ҳам, иқтисодий бўҳрон ичида, тўғрисини айтса, жон аччиғида, нефтнинг нархини юқори даражада сақлаб қолиш учун бефойда курашишмоқда. Россия ОПЕК аъзоси бўлмаса ҳам, бу ташкилот ичидаги диктатор давлатлар билан яқиндан алоқада бўлиб, унинг қарорларига таъсир қилмоқда.
Ҳозир Нефть-ОПЕК қилолмаган ишни Газ-ОПЕК воситасида бажаришмоқчи. Сўнги ойларда Газ-ОПЕК яратиш хусусида турли музокаралар олиб бориалётгани, бу ишда Росия етакчилик қилишга уринаётгани маълум эди. Бугун Москвада Президент Путиннинг таклифи билан тўпланган давлатларнинг вакилари Газ-ОПЕК ташкилотини расман туздилар. Ташилотнинг расмий номи – Газ экспорт қиладиган давлатларнинг форуми.
Путин Форумнинг расмий қароргоҳини Санкт-Петербургада очишни таклиф килган, аммо бир овоз кўпчилик билан қароргоҳни Қатарнинг пойтахти Дохада очишга келишилган.
Форумнинг бугунги йиғилишида 16 мамлакат вакили қатнашибди. Булар – Жазоир, Боливия, Бруней, Венесуэла, Миср, Индонезия, Эрон, Қатар, Ливия, Малайзия, Нигерия, Норвегия (кузатувчи мақомида), Бирлашган Араб Амирликлари, Россия, Тринидад-Тобаго, Экваториаль Гвинея (кузатувчи мақомида).
Бундай Форумнинг яратилиши қисқа муддатда газ импорт қилувчи мамлакатлар (уларнинг асосий қисми – Ғарб мамлакатлари) учун газ нархи масаласида турли муаммолар чиқариши мумкин. Лекин, 21 аср хомашё эмас, юксак технологиялар асри эканлигини ҳисобга олсак, Газ-ОПЕКнинг Ғарбга қарши восита сифатида самараси бўлмайди, унинг келажаги йўқ.
Ўзбекистон ва Туркманистон каби етарлича газ заҳираларига эга бўлган мамлакатлар бу Форумга таклиф қилинмаганининг сабаблари ҳали маълум эмас.
20:00 - Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 60 йиллигини нишонлаш майнавозчиликка айланган (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 57, 23.12.2008)
Бу пресс-релизда келтирилаётган фактлардан кўринадики, Ўзбекистон ҳукумати Президентнинг фармони асосисида хўжа кўрсинга бу санани нишонлаш учун қатор тадбирлар ўтказмоқда, аммо амалий ишлар авваллари каби, қонунбузарчилика асосланмоқда. Ман бир неча мисол.
1. Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида истиқомат қилувчи Ўғилжон опа Камалованинг ўғли Ҳикматжонни тошкентлик миршаблар босқинчиликда айблаб ҳисбсга олишган, аввалига ўласи қилиб уришган, “айби”ни противагаз мосламаси ёрдамида бўйнига қўйишган. Эрта-индин суд бўлиши керак, унинг каттагина муддат олиб кетиши аниқ бўлиб қолди. Онахон эса ўзимга ўт қўяман, Президент кортежи остига ўзимни ташлайман, дейди.
Маълум бўлишича, Исроил давлати фуқароси Ярослав Илларионовга 2007 йил 14 апрелда номаълум шахслар ҳужум қилиб, телефони ва тилла занжирини олиб кетишган. Чилонзор тумани ИИБ ходимлари мазкур иш юзасидан суриштирувлар олиб бориб, охир-оқибатда Тошкентда мардикорлик қилиб юрган Ҳикматни қамашган. Қизиғи шундаки, бу орада ажнабийнинг мобили бошқа шахслардан топилган ва эгасига қайтарилган.
Бунга қадар айблов хулосаси тайёр бўлгани, агар Ҳикматни қўйиб юборишса, миршаблар жавобгар бўлиши кераклиги учун у айбдор. Буни Ўғилжон опага рўй-рост айтган Чилонзор тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари Даврон Мадаминов Ўғилжон опага: “Сизнинг болангизни деб миршаблар, прокурор балога қолиши керакми?..” дея дўқ урган. Энди Ўзбекистон фуқароси Ҳикматжон Асетов Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси юбилейи шодиёналари пайтида миршаблар, прокурор, улар орқали катта-катта амалдорларнинг кайфиятини бузмаслик учун қамоқда ўтиришга маҳкум.
2. Ўзбекистон Ички ишлари вазирлиги Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи, полковник Сергей Шиняев ва унинг сон-саноқсиз гумашталари устидан жамиятимизга мурожаат қилган, уларнинг кирдикорларини фош этган 67 ёшли Намуна ая Мамажоновага нисбатан Миробод тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилди. Жамиятимизнинг миршаббоши қонунбузаликларини фош этувчи баёноти чоп этилгач, туҳмат ва ҳақоратда айбланаётган Намуна ая эртага 24 декабрдан бошлаб, йил бўйи давом этиб келаётган байрам тантаналарини Миробод тумани ИИБ тергов изоляторида нишонлайди.
3. Наманган вилояти Поп туманидаги Санг қишлоғида яшовчи фуқаро Раҳимжон ака Махманазаров диний радикал оқимларга аъзоликда айбланиб, ҳибс этилган ўғли Аҳрорнинг жазо муддати битаркан, Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациси тантаналарини қишлоқда, ўғли билан биргаликда нишонлашни кўзлаётган эди. Унга яна тўрт йил қўшиб беришди, ночор ота энди тантаналарни ўзининг ғам-андуҳлари, соғинчдан қадди букилган аёли билан бирга нишонлайди.
4. Жамиятимизга мурожаат қилган Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Намуна Кароматова Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли 64/18-муасасада қолаётган турмуш ўртоғи турмуш ўртоғи Алишер Кароматовга ўлим хавф солаётгани, унинг ҳаёти қил устида турганини эътироф этаркан, Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси тантаналари қувончига минг бир қўрқув, ҳадик билан шерик бўлади.
5. “Эзгулик”нинг Андижон бўлимини тиклаётган таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддинов ўзининг ҳуқуқ ҳимоячилиги, мухолифатчилиги эвазига куни кеча Пскентдаги мажбурий яшаш колониясидан турмага жўнатилган ўғли Илҳомнинг озодлиги учун курашга кирганини таъкидларкан, у Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясининг 60 йиллик тантаналарини кўздаги чақин, тугилган мушт билан билан қарши олмоқда. Яна бир анжидонлик муштипар аёл, адвокат қизи Маъмуранинг қотил эмаслигини исботлай олмаган фуқаро Ойимхон Мўминова тантаналарни неваралари билан Президентнинг уйига бориш, унга мавжуд вазиятни тушунтириш режаси билан нишонламоқда.
Хуллас, “Эзгулик” жамиятининг бу пресс-релизидаги фактлар ҳам кўрсатмоқдаки, мамлкатимизда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 60 йиллигини нишонлаш майнавозчиликдан бошқа нарса эмас. Амалда ҳама нарса эскича.
12:30 - Украина зарғалдоқчилари ичидаги уруш авжига чиқишидан ўзбек демократларига сабоқ
Зарғалдоқ инқилобининг лидерлари – Президент Юшченко ва Бош вазир Юлия Тимошенко лидерлигидаги парламент блоклари орасида аввалдан бор бўлган қарама-қаршилик очиқ жангга айланди. 9 декабрдаги хабаримизда парламент ичидаги сиёсий бўҳрон битгандек кўринганини билдиргандик. Афсуски, ундай бўлмади.
Ўша куни парламент раиси қилиб - зарғалдоқ инқилоби давомида Юшченко ва Тимошенкло билан бир сафда турган ва кейинчалик маълум мудат россияпараст Регионлар партияси раҳбари Виктор Янукевич билан бирлашган - Владимир Литвиннинг сайланиши сиёсий ўйинларнинг набатдаги босқичи экан, холос. Ўйининг моҳияти шундан иборатки, Юшченконинг чет элда эканлигидан усталик билан фойдаланган Юлия Тимошенко зарғалдоқчиларнинг кўпчилиги ва парламентдаги коммунистлар фракциясини бир кунлик “иттифоққа” бирлаштирган ва кечагина ашаддий рақиби бўлган Литвинни парламент раиси қилдирган.
Лекин бу бир кунлик иттифоқнинг мустаҳкам замини бўлмагани сабабли, парламент яна фалаж ҳолга келди. Юшченко ва Тимошенко бир бирларини куракда турмас сўзлар билан ҳақорат қилишгача бормоқдалар.
Хуллас ҳозир маълум бўлмоқдаки, Украинадаги сиёсий бўҳроннинг ташкилий жиҳатдан асосий сабаби – Юшченко ва Тимошенколар раҳбарлик қилаётган блокларнинг ўзи майда-чуйда партиялардан иборат эканлигида. Аҳвол шунгача етиб келдики, Юшченконинг блокига кирувчи Украина халқ фронти партияси РУХнинг сони 10 га ҳам етмайдиган депутатлари ҳам иккига бўлинишган. Уларнинг бир қисми ҳозирги жангда Юшченко тарафида бўлса, қолганлари Тимошенко тарафида.
Украинадаги воқеалардан чиқарилиши керак бўлган асосий сабоқ шундай: Рангли инқилоб қилишдан ҳам мухолифатнинг инқилобдан кейин ҳокимиятдаги бирлигини сақлаб қолиш қийин.
Тўғри, мухолифатдан ҳокимиятга келганларнинг ички кураши ҳам Украинада етук сиёсий кучларнинг шакланишига ёрдам берадиган жараёндир. Лекин бу жараёнлар зарғалдоқчилар мухолифатда эканлигидаёқ чуқурроқ ривожланган бўлса эди, Украина яна ҳам шахдамроқ қадамлар билан олға кетган, ҳозир дунё бўйича бўлаётган молиявий-иқтисодий бўҳрондан яхшироқ кўрсатгичлар билан чиқиш учун асос яратилган бўларди.
Шу сабабли, Ўзбекистон мухолифати ичидаги тарқоқликдан ҳозироқ қутилиш, уни ягона ташкилотга бугуноқ бирлаштириш лозимлиги ҳақида гапираётган ва шу йўналишда ҳаракат қилиб, мухолифатни “Бирлик” Партиясида тўплаш учун амалий фаолият олиб бораётган Абдураҳим Пўлат мутлақо ҳақ эканлигини тан олиш керак. Ўзбекистон ислом экстремистлари кучли мавқега эга бўлган Афғонистон ва Покистон билан бир минтақадалиги, қолаверса, Ўзбекистоннинг ўзида ислом экстремизми хавфи етарлича борлиги, Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволи барбод эканлигини ҳам ҳисобга олсак, мамлакатимиз келажагини белгилашда асосий роль ўйнаши аниқ бўлган демократларни бирлаштириш масаласи, Украина ва МДҲнинг бошқа мамлакатларидан ҳам кўпроқ, Ўзбекистон учун муҳимлигини кўрамиз.
Бу реаллик ўзбек демократларини янада маъсулиятлироқ бўлишга чорлаши керак.
8:30 - “Озодлик” радиосида чиқиш сиёсатчининг обрўсини туширадими ё кўтарадими?
“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг билдиришича, шу кунларда унга телефон қилган “Озодлик” радиосининг бир аёл журналисти 2008 йилнинг якунлари бўйича ўзбек мухолифати лидерлари билан суҳбатлар ўтказиш ниятлари борлигини айтиб, уни ҳам бу суҳбатларда қатнашишга чақирган.
- Бундай таклифлар жуда кўп бўлади, - дейди Абдураҳим Пўлат. - “Бирлик”даги сафдошларимнинг талаби билан охирги йиллари ББС ва “Озодлик” радиосида 2-3 марта чиқиш қилганимни ҳисобга олмаса, уларни ҳамасини рад этиб келмоқдаман. Андижон қонхўрлигидан 2-3 кун ўтгач, Россиянинг асосий телеканали ОРТнинг Вашингтон бюроси раҳбари шахсан телефон қилиб, Андижон воқеалари бўйича уйимга келиб интервью олмоқчи эканлигини билдирди, рад этдим. Чунки, Россиянинг бугунги режими менинг фикрларимни мен истган шаклда ёритишига ишонмасдим. Буни ўзи ҳам тан олган рус журналисти, қайси шаклда бўлмасин, милионлаб россияликларга танитилишим муҳимлигини гапирди. Бундай рекламага эҳтиёжим йўқ, дедим.
“Озодлик” радиосига қайтсак. 1991 йил 11 ноябрда “Бирлик” халқ ҳаракати Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинганда, радионинг ўша пайтдаги мухбири Тоҳир Усмон мендан Тошкентда интервью олмоқчи бўлганда ҳам, уни рад этганимни эслатиш муҳим.
Кечами ё ўтган куни Прагадан телефон қилган журналист аёлга ҳам йўқ дедим. Сабабини тахминан шундай тушунтирдим: “Бу радионинг савияси шунчалик пастки, у орқали чиқиш қилиб турган сиёсатчиларнинг обрўси тушиб кетаверади. Масалан, мен ва бошқа бирликчилар бу ерда чиқиш қилмаймиз ҳисоб. Партиямиз эса, мухолифатнинг асосий кучи, буни бутун дунёда тан олишади. Радиода чиқиб турган лидер ва уларнинг ташкилотлари эса, секин-аста йўқ бўлиб кетаверишади. Радионинг ўзгараётганини кўрсатмоқчи бўлсангиз, менинг шу сўзларимни радио орқали беринг. Шундан кейин, балки, сизларга муносабатимни ўзгартирарман. Яна бир нарсани урғуламоқчиман, агар мен сиёсатчи сифатида “Озодлик” радиосида чиқишга эҳтиёж сезсам, сизлар қаршилик қилсангизлар ҳам радиони ўзимники қилиб оламан. Ҳозир бунга эҳтиёж йўқ."