17 December 2008
04:00 -
22:00 - Анвар Каримов ва Алишер Сорбон сиёсий қочқин мақоми олиб Швецияга келдилар
9:30 - Истанбул Университети ректор номзодлари ичида ўзбек профессори ҳам бор

Қирғизистондаги ўзбек қочқинларни уюштириш мақсадида “Ҳижрат Сарбони” интернет газетасини яратган Анвар Садриев (таҳаллуси - Алшер Сорбон) ва ўзбек демократик мухолифатининг асосчиларидан профессор Олим Каримовнинг набираси, шу йил бошларида Ўзбекистонда озодликдан маҳрум этилиб, амнистия туфайли озодликка чиққан Анвар Каримов оиласи билан бугун Бишкекдан Швецияга келдилар. Швеция ҳукумати уларга сиёсий қочқин мақоми берган. Бу ўзбек қочқинлари ҳозирча Стокгольмга яқин бир шаҳарчада туришади.

Туркияда университетларининг ректорлари 3 босқичлик сайлов-танлов йўли билан белгиланади. Биринчи босқичда, ректорликка номзоди кўрсатилганлар ичидан, университетнинг ҳамма профессор, доцент ва доцент ёрдамчилари иштирок этган сайловда энг кўп овоз олган 6 киши танланади. Иккинчи бочқичда бизнинг Олий таълим вазирлиги ролини ўйнайдиган Юксак Ўқув Қуруми бу 6 кишидан 3 нафарини танлаб, Туркия президентига юборади. Учинчи босқичда Туркия президенти шу 3 кишидан истаган бирини ректор қилиб тайинлайди
.
Кеча Истанбул университетида биринчи босқич сайлови бўлди. 13 номзоддан 6 киши иккинчи босқичга чиқди. Улар ичида миллати ўзбек, ўтган асрнинг 30-чи йилларида Андижондан Афғонистонга келиб жойлашган оилада туғилган, 50-чи йилларда оиласи билан Туркияга кўчиб келиб, шу ерда улғайган ва Истанбул Университетининг Медицина факультетини битирган, хирург профессор Аҳад Андижон ҳам бор.
Аҳад Андижон жамоатчилик ишларида ҳам фаол. У ўтган асрнинг 80-чи йилларида Туркияда яшайдиган туркистонликларнинг “Туркистон” жамияти раиси бўлган. У 1991 йилнинг август бошида Туркияга келган “Бирлик” фаоллари Абдураҳим Пўлат ва Пўлат Охунни Туркия давлатининг биринчи даражали раҳбарлари билан учраштирган.
Шундан кейин унинг ўзи ҳам катта сиёсатга кирди. 1995 йил 24 декабрда Туркия Буюк Миллат Мажлисига Она Ватан Партиясининг рўйхати бўйича Истанбулдан депутат бўлиб сайланди. Бу партия ҳокимиятга келганда, Аҳат Андижон Турк жумҳурятлари билан алоқалар вазири лавозимига тайинланди. Кейин партия раисининг ўринбосарии бўлди.
Бу асрнинг бошида ҳозирги Бош вазир Эрдўғон бошчилигида янги тузилган Адолат ва Тараққиёт Партяиси парламент сайловларида кутилмаган ўлчовда ғалаба қозонди. Она Ватан Партияси парлментга кириш учун керак бўлган 10 фоизли тўсиқдан ҳам ўтолмади. Шундан кейин Аҳат Андижон Истанбул Университетидаги ишига қайтди.
Кечаги 2 минг 378 нафар университет домласи қатнашган сайловда Аҳат Андижон 328 овоз олиб 4-чи ўринни эгаллади. Биринчи-учинчи ўринни эгаллаганлар эса, 483, 467 ва 365 овоз олдилар. Демак, унинг номзоди Юксак Ўқув Қурумига жўнатилади ва у ерда танланадигин 3 номзоднинг ичига кирса, Туркия президентига тақдим этилади.
Кеча “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Вашингтондан Истанбулга телефон қилиб, Аҳат Андижонни биринчи босқичдан ўтиши билан табриклади ва унга кейинги босқичлардан ўтишда омад тилар экан, шундай деди:
”Ҳаракат” журналининг 1995 йил 2-3 сонида Сизни расмингизни ҳам қўйиб, Туркиядаги биринчи ўзбек депутати сифатида ўзбек ўқувчиларига таништиргандик. Умид қиламанки, яқинда журналимизда Сизни Туркияда ректорлик лавозимига кўтарилган биринчи ўзбек профессори сифатида ҳам танитамиз.
Туркия Юксак Ўқув Қуруми ўзини мустақил фикрга эга бўлган идора қилиб кўрсатиш ва президентга тақдим этиш учун сайловдан ўтган 6 кишининг биринчи учтасини танламаса керак, дейди Абдураҳм Пўлат. Шу сабабли, Аҳат Андижоннинг исми президенга жўнатиладиган рўйхатга кириш эҳтимоллиги етралича катта. Аммо, Адолат ва Тарақиёт Партиясининг номзоди сифатида Президент бўлиб сайланган Абдуллоҳ Гул ректор тайинлашда номзодларнинг ўз партиясига қанчалик яқинлигини ҳисобга олса керак. Агар у номзодларнинг партиясига эътибор бермаса, Аҳат Андижон ректор бўлиши муваффақ.Чунки, у тажрибали ва таниқли одам сифатида ректорлик вазифасини ҳам аъло бажаришини ҳамма каби Абдуллоҳ Гул ҳам яхши тушунади.