06 June 2014
21:23 -
Ўзбекистонда Давлат Бюджети даромадлари кулгили даражада оз

Испаниянинг “Реал” футбол клуби сайтига кўра, клубнинг молиявий ҳолати 3,44 миллиард АҚШ долларига тенг. Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби даромадлари 3,2 миллард АҚШ долларидир. Агар бу миқдор Ўзбекистонинг давлат бюджети билан солиштирилса, мамлакатимизнинг иқтисодий аҳволи ачинарли даражада экани намоён бўлади.
Бугунги йиғилиш материалларига кўра, 2013 йил якунларига кўра, мамлакат Ялпи Ички Маҳсулотининг ҳажми 8,0 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,8 фоизга, пудрат қурилиш ишлари ҳажми 16,6 фоизга, хизматлар ҳажми 13,5 фоизга, чакана савдо айланмаси 14,8 фоизга ўсишига эришилган.
Жорий йилнинг 1 чорагида Давлат Бюджетининг даромадлари 6 трлн 646,0 млрд сўмни, харажатлари эса 6 трлн 589,1 млрд сўмни ташкил этган, яъни Давлат Бюджети Ялпи Ички Маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилган. ЯИМнинг қанча эканлиги бизда халқдан яшириб келинади. Аммо, у 50 млрд доллардан ҳам эканлигини айнан “Ҳаракат” очиқлаган. Демак, бюджетимиз 02, фоиз, яъни тахминан 100 млн доллар прпофицит билан бажарилган. Бу АҚШдаги ўрта миён уйнинг нархи. Мана бюджетимизнинг аҳволи.
Қизиқ, Қонунчилик палатасида ўтирган ўзбекнинг аҳмоқлари шунай нарсаларни биладиларми, тушунадиларми?