29 May 2014
21:48 -
“Аэрофлот” Ўзбекистондан Россияга уч йўналиш бўйича парвозларни тўхтатмоқчи

Бундан ташқари Россиянинг “ЮтЭйр” авиаширкати ҳам Краснодар, Красноярск ва Нижний Новгород шаҳарларидан Фарғона водийси вилоятларига амалга оширадиган рейсларни тўхтатишини маълум қилган. Бунга сўнгги икки ойда мижозларнинг камайиб кетгани сабаб бўлган эмиш.
Тушгуниш керакки, мижозлари асосан мигрантлар бўлган бу авиайўналишлар Россия ҳукуматининг мардикорларимизга нисбатан қаттиққўл сиёсати туфайли бўшаб қолди. Энди Россияга нон излаб кетаётганларга муайян даражада қийинчиликлар туғилади.
Аммо ўзбеклар учун хушхабар ҳам бор. Мазкур рейслар ўрнига Фарғонага “Уральские авиалинии” ширкатининг Челябинск, Екатеринбург, Краснодар, Красноярск ва Нижний Новгород шаҳарларидан авиапаровзлар йўлга қўйилади.