19 April 2014
01:33 -
Нью-Йорк фондлар бозорининг Украинадаги кризис билан иши йўқ, Dow Jones бу ҳафта юксалди

Dow Jones индексининг ортиши акциялар нархининг ошишидир. Демак, катта компаниялар катта фойда кўрмоқдалар.
Мана, расмда Dow Jones индексининг 1 йиллик ўзгаришини кўрмоқдасиз. 2013 йили ўртача олганда асосан ўсиш бўлди, январда катта тушиш бўлса ҳам, кейинги умумий ўсишлар ичида тушишлар ҳам бор. Демак, ҳозир АҚШда яшаётганлар учун пулни фондлар бозорининг акцияларида сақлаш фойдалироқ. Банкда бериладиган фоиз жуда кичкина бўлгани сабабли, пулини фонд биржасининг акцияларида сақлаётганлар катта фойда олмоқдалар.
Анчадан бери ёзаётганимиздек, мақсадимиз АҚШлик ўзбекларга бу масалада доимий маслаҳатчилик қилиш. Аммо, бу осон иш эмас. Маъсулиятдан ташқари, яхши мутахассисларга эҳтиёжимиз бор. Мутахассислар ҳам пулга ишлайдилар.
Бизга бу масалада ёрдам беришни истаганлар бўлса, сайтимизнинг ”Юзга юз минг” кампанияси бўлимига кириб, ўша ердаги сўнгги мурожаатларимиз билан танишишлари мумкин.