14 April 2014
20:20 - Туркиянинг жорийдаги муфтисини “динсиз” дейишгани, ўзимизнинг собиқ муфтийни “чўчқа” дейиш билан бир хил эмасми?

Туркияда чиқадиган энг катта “Миллиёт” газетасининг сайти хабар беришича, Қораденгиз соҳилидаги Ризе вилоятининг марказида жайлашган Ражаб Эрдўғон номли Университетда ўтказилаётган “Муборак туғилиш ҳафтаси” маросимларида Туркиянинг муфтиси ҳам қатнашган. Уч минг кишилик мажлисда унга сўз берилиши билан 96 ёшли мусулмон чол Мустафо Жабир “Тингламанг бу динсизни!” деб бақиришга бошлабди. Ҳеч ким сокинлаштиролмагандан кейин, уни расмда кўринаётганидек полиция ходимлари ва маҳаллий расмийлар оёқ-қўлидан кўтариб ташқарига олиб чиқиб кетганлар.

Бундай воқеалар эътиборга лойиқ, чунки, ислом уламолари ичида фақат мавжуд тузумга хизмат қилиб, ҳар бир гапида Оллоҳни эсалаб турса ҳам, аслида, динсизга айланиб кетганлари кўп.

Бу воқеа Ўзбекистон мухолифати ичидагиларнинг уламоларимизга муносабати билан боғлиқ воқеалардан бирини эслашга ва баҳо беришга чақиради.

Бир қатор “Бирлик” Партияси фаоллари партия раиси ўринбосари Пўлат Охуннинг ҳеч кутилмаган ва тузукроқ тушунтириш берилмаган ҳаракатлари тагида Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси, ҳозир ўзига-ўзи шайх унвони бериб олган Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуфни “Ҳаракат” саҳифаларида қаттиқ сўзлар билан ҳақоратланиши ётибди, демоқдалар.

Бу гапларда ҳеч қандай асос йўқ, деди мухбиримизга партия раиси Абдураҳим Пўлат. Пўлат Охун “Анвар Усмон телефонда айтишича, раис мени сотқин дебди, мен “Бирлик”дан чиқдим” маъносида баёнот эълон қилгач, ўша заҳоти Анвар Усмон бу гаплар хатолигини айтиб, у баёнотни сайтдан олиб ташлашни талаб қилганини ҳам биламан. Ҳар қандай сиёсатчи айнан шундай қилган бўларди. Пўлат буни қилмаганинг сабаби – унинг ўша пайтдаги аҳволидир. Уйлайманки, секин-аста ҳамма нарса ўз изига қатади. Биз Пўлат Охунни “Бирлик”дан чиқди, бу ердаги лавозимидан кетди деб ҳисобламаймиз.

Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуфнининг номига сайтимизда қаттиқ сўзлар айтилгани эса ҳақиқат. Бундан бироз ранжиган Пўлат Охунга мен хат ёзиб, маслаҳат ҳам берганман. Мана ўша маслаҳатимнинг қисқача мазмуни:

“Бир ҳовуч қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанда, ўзбек аёлларини подалашиб зўрлаганда, ўзбекларни қирғин қилганда қисиб ўтирган зиёлиларимиз ичида Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуфнинг ҳам борлиги, биз уларнинг пешонасига “чўчқа” тамғасини босганимиз аччиқ ҳақиқат ва мутлақо тўғри қилинган ишдир.

Биз ҳали СССР тириклигида ўзбек йигитлари Ўзбекистонда ҳарбий хизмат ўтсинлар талабини ҳам олға сурганмиз. Менинг талабим билан худди Сизга ўхшаган СССР халқ депутати бўлган Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф депутатлик бланкида бизнинг талабимизни қўллаб-қувватловчи қисқа баёнот ёзиб берган эди. У баёнот ўша пайтдаги қўлбола газетамизда эълон қилинган.

Сиз ҳозир Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф билан боғланиб, ўзбеклар қирғин қилинганда овозини чиқармагани учун ўзбек халқидан кечирим сўрашга чақиринг. У кишига, айни замонда, Ислом Каримга хат ёзиб, “Ҳали ҳам кеч эмас, Қирғизистондаги ўзбекларни очиқча ҳимоя қилмсак, бизни миллат ҳам, Оллоҳ ҳам кечирмайди” деб хат ёзишни таклиф қилинг.

Агар собиқ муфтий шундай қилса, пешонасига ёпиштирилан ўта хунук тамғалар ўз-ўзидан тушиб кетади.

Шундай қилинмагунча, Туркияда муфтийларни динсизликда, бизда чўчқаликда айблаш давом этаверади.