21 September 2008
03:00 -
17:00 - Гулноранинг ифторлиги
17:00 - Гулноранинг ифторлиги

Маҳалламиз фаоллари, кимники эканлиги очиқланмасдан, ҳамма истаганларни 20 сентябрда Самарқанддаги Хўжа Исмоил Ал-Бухорий зиёратгоҳида бўладиган ифторликаа 3-4 кун олдин таклиф қилишди, - дейди “Бирлик” Партияси Самарқанд ташкилотининг раиси Холиқназар Ғани. - Шу таклиф бўйича кеча кечқурун махсус автобусларда Жомбой туманидан таклиф қилинган 100 киши ўрнига 60-70 киши Хўжа Исмоил Ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасига етиб бордик. Ифторлик дастурхони мажмуа ҳовлисида ёзилган бўлиб, унга яна учта туман (Пайариқ, Оқдарё, Самарқанд) ва Самарқанд шаҳридан рўзадорлар таклиф қилинган экан. Келганлар сони тахминан 400 киши эди.

Дастурхон яхшигина тўлдириб безатилган, ифторлик учун керакли ҳамма ноз-неъмат тўла тўкис: ширмой нон-у чиройли сомсалардан тортиб хурмо-ю узум, шафтолиларгача. Ифторликни очишда сўз олган Самарқанд вилоят «Нуроний» жамғармаси раиси Ҳ. Нормуродов бу ифторлик Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова раҳбарилик қиладиган «Меҳр нури» жамғармаси томонидан берилаётганини эълон қилди. У ўз сўзида президентга ҳамду санолар айтиб, у ва Гулноранинг ишларига ривож тилаб дуо қилишимизни сўради. Бироқ, одамлар ифторлик мажлисбозликка айнашини истамаганлари учунми ёки бу ота-қизнинг исмидан тўйганлари учунми, ҳарҳолда, гулдурос қарсаклар чалмадилар.