Балки, собиқ президент, бир маҳаллар зарғалдоқчиларининг лидери Виктор Юшченко айтаётгандек, намойишчилар ҳозир Украинанинг келажагини эмас, ҳокимиятни ағдаршни ўйлашмоқдадир. Тўғрисини айтса, Украинанинг келажаги айнан ҳозирги ҳукуматни алмаштириш билан боғлиқ эмасми?
Президент Виктор Янукович мухолифатнинг талаби билан ҳукуматни алмаштирди, собиқ Бош вазир Азаров кеча Украинани тарк этибди, ҳатто. Парламент мухолифатнинг талаби билан репрессив қонунларни бекор қилди. Аммо, на Президент, на Парламент янги сайловлар ўтказишга тайёр эмаслар. Мухолифатнинг ҳозиргидан ҳам кучлироқ бўлишигина уларни “тайёр” қилиши мумкин.
Ҳамма ерда бўлгани каби, ҳозир Украинада ҳам кун совуқ. Шу совуқда Киев ва бошқа шаҳарлардаги евромайдонлардан кеча-кундуз намойишчилар айрилмаётгани мухолифатнинг кучини кўрсатади. Кунлар исишга бошлса, майдонлар тўлиб-тошиши шубҳасиз кўринмоқда.
Бугун Киевда хамма евромайдонлардан келган вакилларнинг йиғилиши бўлмоқда. Табий, Киевдаги бош Евромайдонда бўлмоқда. Кун тартибида Миллий келишув ҳукуматининг вазифалари, Украинадаги қарама-қаршиликнинг ҳуқуқий ва инсоний оқибатлари, жамиятнинг ҳокимиятга таъсир қилиш механизмлари ва жамоатчиликнинг музокараларда иштироки, давлат ва маҳаллий ҳокимиятларнинг янгича системаси ва ўз-ўзини бошқарув каби масалалар бор.
Кун тартибига эътибор беринг. Муҳокама қилинаётган масалалар кўрсатмоқдаки, мухолифат Украинанинг келажагини уйлаш ва келажак масалаларини муҳокама қилишда мавжуд ҳукумат ва парламент ролини амлада бажаришга бошлаган.
Феълан “Бирлик” Партиясининг органи бўлган “Ҳаракат” Агантлиги дунёдаги ҳамма воқеаларга ўзбеклар ва ўзбекларнинг манфаатлари нуқтаи назаридан қарашни одат қилиб олган. Шу сабабли, Украинадаги воқеаларни ҳам ўзимизга танқидий қараш нуқтаи назаридан ўрганишимиз шартлигини гапирмоқчимиз.
Ўзбекистонда аҳоли давлатнинг эртанги кунини ўйлаш деган нарсанинг ўзини билмайди. Миллатга бошчилик қилишда ҳал қилувчи роль ўйнаши керак бўлган зиёлилар синифи йўқ ҳисоб. Бор зиёлиларнинг кўпчилиги ҳам овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан қизиқмайди. Ҳатто мухолифатда ҳам бунақа масалаларни тушунадиганлар кам. Мутлақо кўпчилик Ислом Карим кетса, ҳамма нарса ўз-ўзидан яхши бўлиб кетади, унинг ўрнини Ислом Каримнинг командаси ичидан чиққан Горбачев каби реформатар эгаллайди, деган мантиқсиз фикрга қул бўлган.
Ўзбек миллати ва ўзбек давлатчилигининг аҳволи ҳамда келажагини “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агантлигидан бошқа ҳеч ким ўйлаётгани йўқ, бунақа глобал масалаларни тушунадиганлар ҳам йўқ. Ўзбекни қайтадан миллат қилиш, Ўзбекистоннинг ҳеч бўлмаса Марказий Осиёдаги мавқесини тиклаш осон бўлмаслиги аниқ. Шундай экан, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат айтаётгандек, минтақамизда катта урушдан қочиб бўлмайдими? Бу саволга ҳам жавоб қидираётганда, шу пайтгача Абдураҳим Пўлатнинг биронта башорати хато бўлмаганини эсдан чиқармаслик керак.