21 January 2014
16:14 - Терактлар ҳақидаги маълумотларни билдирмаслик энди жиноий иш ҳисобланади, Ўзбекистондаги режимнинг террористик фаолиятини очиқлаётганимиз бу қонунга мосдир
Жиноят кодексимиздаги қонунларга террористик актлар ҳақидаги маълумотлар ва фактларни билдирмаганларни ҳамда террористик ишларга ўқитилганларни жазолашни кўзда тутган янги моддалар киритилибди. Ислом Карим бу ўзгаришларга доир қонунларни 20 январда имзолабди.

Бу ўзгаришлар тўғри қилинган. Аммо, Ўзбекистонда террористик акт нималигини тўғри ифодалайдиган нормалар киритиш ва керакли қонунлар ҳам қабул қилиш керак.

“Ҳаракат” Агентлигининг хабарларидан маълумки, Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкиб бормоқда. Иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Ўзбекистон қушниларимиз Қозоғистон ва Туркманистонда 8 ва 6 баравар орқада. Бу фарқ ортиб бормоқда. Ўртача ойлик масаласида ҳам шунча орқадамиз. Қозоғистонда ўртача ойлик 683 доллар, бизда 90 доллар артрофида. Шу сабабли, миллионлаб ўзбеклар чет элларда мутлақо ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланмаган ҳолда мардикорлик қилмоқдалар. Минглаб ўзбек аёллар чет элларда фоҳишалик қилиб, оилаларига ёрдам беришмоқда.

Яъни, Ўзбекистоннинг Давлат Бюджети мардикорлар ва фоҳишаларининг Ўзбекистонга юбораётган пули билан оёқда турибди. Яна ҳам тўғрироғи, Ўзбекистон давлат сифатини ҳам йўқотиб бўлди.

Ҳозирги Ўзбекистондаги режимнинг бу қилаётган иши давлат ва миллатга нисбатан жиноятдир. Бундай жиноятларни террористик актлар рўйхатига киритиш ва Ўзбекистонга қарши террор ҳаракатлари олиб бораётган Ислом Карим раҳбарлигида мавжуд тожиклар режимини кеча киритилга моддалар доирасида жазолаш керак.

Ислом Карим ва унинг ҳукумати Ўзбекистонга қарши олиб борилаётган террористик ҳаракатларини халқдан бекитиб келаётганлари учун ҳам жазоланиши шарт.

Расмда – Террористбоши Ислом Карим.