05 January 2014
20:04 - Tethys Petroleum компанияси Ўзбекистонни тарк этти, табиий, Фуҳуша туфайли

Нефть/газ қидириш ва қазиб олиш ишлари билан шуғулланадиган Tethys Petroleum Ltd (Нормандия оролларида рўйхатга олинган) компаниясининг расмий сайтида шу йил 2 январь куни эълон қилинган расмий хабарда, компания Ўзбекистонни тарк этиши айтилган. Ўзбекистонни бутунлай тарк этиш жараёни 3 ойгача чўзилиши ҳам билдирилган.

Хабарда айтилишича, компания Гуржистонда иш бошлади, аммо Ўзбекистондаги фаолиятларини тугатади. Бунинг сабаби сифатида, Ўзбекистонда “бизнесс иқлими ва сиёсий муҳитдаги ўзгаришлар” кўрсатилган.

Tethys Petroleum ширкати 2010 йилдан бери Қашқадарёнинг Ўртабулоқ минтақасида суюқ углеводородлар қазиб олишнинг ҳажмини ошириш билан шуғулланарди. Ҳозир у ерда кунига 1,5 минг баррель нефть қазиб олинади. Ўтган йилнинг ноябрь ойида, яъни яқиндагина Бухоро-Хива минтақаларида ҳам, Ислом Карим тарафидан тасдиқланган қарорга биноан айнан шу компания иш бошлаган эди.

Аммо, бир ой ҳам ўтар-ўтмас, Ўзбекистоннинг расмий ахборот воситалари бу ширкатнинг ишларини ҳар томонлама текшириш бошлангани ва ширкатнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг раҳбари Баҳром Салоҳитдинов қамалганини хабар қилгандилар. Бу ширкат Ўзбекистонга 30 миллион долларлик зарар келтирган экан.

Tethys Petroleum ширкати ростдан ҳам Ўзбекистонга зарар келтирган бўлиши мумкин. Аммо, Ўзбекистонни бошқараётганлар буни эндигина билиб қолдиларми?

Йўқ, дейди мухбиримиз. Бўлаётган воқеаларнинг сабабини Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизи атрофида бўлаётган маш-машалардан қидириш керак. Тахмин қилиш қийин эмаски, шу пайтгача бу ширкат Фуҳушага катта поралар бериб, унинг панасида иш олиб борар эди. Фуҳуша ҳозир қоқилди, энди чўкиш арафасида, у билан боғлиқ одам ва ширкатлар Ўзбекистондан қочаётганлари табиийдир.

Дарвоқе, бунга Ислом Каримнинг ўзи ҳам тайёрланиши керак эмасми?