13 November 2013
18:11 -
Европарламент етакчиси Паоло Бартолоцци офисига қўнғироқ: Исроил Ризаев хонадонига босқин
Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, 6 ноябрь куни Европа Парламенти вице-президенти Паоло Бартолоцци бошчилигидаги делегация Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан учрашган. "ЕИ-Ўзбекистон" парламент ҳамкорлиги делегациясини раиси Паоло Бартолоцци, делегация аъзоси Катарина Неведалова ва бошка Европа парламентини депутатлари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан учрашувларда оламшумул масалаларни мухокама қилган. Хусусан, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини тўла таъминлангани, фуқароларнинг фаровонлиги акс этган залворли рақамлар учрашувларни безаган.
Аксинча, Европа Иттифоқига тегишли ОАВда бу учрашувлар ҳақида бирор нарса йўқ. Аслида бунинг ажабланарли жойи ҳам йўқ, сабаби, европарламент делегацияси аъзоларини Ўзбекистонга келишдан асосий мақсади мамлакат сиёсий келажагини йўқ қилган ва давлатни иқтисодий жарликга қулатиб бўлган президент Ислом Каримни сўнгги пайтдаги пала-партиш ислоҳотларини кузатиб, унинг руҳий саломатлигини аниқлаш бўлган.
Евродепутатлар Президент Ислом Каримов, унинг соҳлиғи масаласида қандай хулосага келишгани ҳозирча аниқ эмас, лекин милиция ва суд идораларининг баъзи маъсул ходимлари аник ақлдан озгани маълум бўлди. Чунки ЕИ делегациясини раиси Паоло Бартолоццининг учрашувларидан кўп ўтмай, Сирдарёлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, "Эзгулик” жамияти Марказий бошқаруви аъзоси Исроил Ризаевни уйига Сирдарё вилояти милиция ва суд ижро департаменти ходимлари босқинчилик уюштиришди. Бу босқинчилик тафсилотлари "Эзгулик" жамиятини пресс-релизида батафсил ёритилган ва сайтимизга қўйилган.
Делегация раҳбари жаноб Паоло Бартолоцци 2010 йилнинг май ойида Брюсселда Исроил Ризаев билан шахсан учрашган ва улар учрашув давомида Ўзбекистонда демократия муаммолари ва инсон ҳуқуқлари масалаларини муҳокама қилишган. Эҳтимол, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини хатти-ҳаракатлари ўша учрашувлар учун ўзига хос интиқомдир.
Швецияда жойлашган Марказий Осиё жамиятини раиси Пўлат Охун куни кеча Исроил Ризаев билан телефон орқали боғланиб, унинг иши жамоатчилик назоратида экани, кўпчилик мухолифатчи ва ҳуқуқбонлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар босқиндан таассуфда эканини билдирди. Шунингдек, бу масалада ЕИ делегациясини раиси Паоло Бартолоцци офиси билан боғланиб, унга бўлган босқинчилик ҳақида айтганини, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти вакилларига нисбатан босимлар давом этаётганини тушунтирганини айтди.
ЕИ делегациясининг Ўзбекистонга сафари масаласида яна бир маълумот. 8 ноябрь куни ЕИ Парламенти делегацияси фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учрашган. Бу учрашувда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноятова ҳам қатнашган.
Суратга изоҳ: Суратда ўнг томондан иккинчи Исроил Ризаев. Бу сурат ўзбек демократларини делегацияси, 2010 йилнинг май ойида Брюсселда, Европарламенти ва Еврокомиссиясида учрашувларлар ўтказишган вақтида олинган.