Туркияда ҳокимиятда бўлган исломий илдизли Адолат ва Тикланиш Партияси (АТП) коррупцияга қарши кураш ва иқтисодни ривожлантириш йўлида бир қатор ижобий ишлар қилаётган бўлса ҳам, бу партиянинг очиқ айтилмаётган мақсади – исломий давлат қуриш эканлиги шубҳасиздир. 21 асрда шундай ақлсиз фанатикларнинг Туркияда борлигига ишониш қийин, аммо ҳақиқат айнан шундай.
Сўнги ҳафтада Туркияда, хусусан, унинг пойтахти бўлмаса ҳам, аслида, юраги бўлган Истанбулда бўлаётган воқеаларни ёритиб борш учун “Ҳаракат” агентлигининг имкониятлари етарсиз. Биз қорамолларга айланган ўзбек миллатини қайтадан одам қилишдек оғир иш билан оворамиз.
Аммо, Турк дунёси, хусусан, Туркияда бўлаётган воқеалар биз учун жуда муҳим. Чунки, глобаллашув даврида Ислом Каримнинг ибтидоий яккамоховлик сиёсати Ўзбек миллатини бутунлай йўқ қилишга қаратилган. Маълум маънода, Турк дунёси доирасида, Ўзбекистонни интеграцион жараёнларга тортиш умиди бор эди. Аммо, Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон араб дунёсида лидерлик қилишдек аҳмоқона ишга киришгани ўзбекларнинг ҳафсаласини пир қиладиган иш бўлмоқда.
Хуллас, сўнги ҳафатада аввал Истанбулда, кейин Туркиянинг ҳамма катта шаҳарларда буюк митинг ва намойишлар бўлмоқда. Масалан, Истанбулдаги намойишлар шаҳар марказидаги Тақсим майдонида бир неча дарахтни кесиб ташлаш ва ўша майдон атрофида масчит қуриш масаласи билан боғликдек кўринади. Биз бекорга “кўринади” сўзини ишлатмаяпмиз. Чунки, ҳатто Туркия матбуотидан ҳам намойишчиларнинг асл мақсадини билиб олиш қийин.
Шу сабабли, жуда катта эҳтимоллик билан айтиш мумкинки, Истанбулда ва Туркиянинг катта шаҳарларида бўлаётган намойишлар, аслида, Эрдўғоннинг АТПси олиб бораётган сиёсатга қаршидир. Масалан, кеча Туркиянинг катталиги билан учинчи шаҳри бўлмиш Измирда АТПнинг маҳаллий офиси ёқиб ташланди. Истанбулда ҳам шундай воқеалар бўлишидан қўрққан Эрдўғон Истанбулдаги аввалига тақиқланган намойишларига рухсат беришга МАЖБУР бўлди.
Расмдан кўриниб турибдики, 40 минг кишилик намойишчилар нафақат АТПнинг маҳаллий офисини ёқишга, балки, ундан катта ишларга қодир эдилар. Масалан, намойишчиларнинг қўлида "Тойиб мозорга, халқ ҳокимиятга" деган шиор ҳам борлиги тасодиф эмас.
Воқеалар қандай давом этишини тахмин қилиш қийин. Аммо, ҳеч шубҳасиз, дунёвий қарашли туркияликлар ибтидоий исломчилардан тўйдилар. Агар Ражаб Эрдўғон ақл-хушини йиғиштириб олмаса, Суриядан кейин Араб баҳори воқеалари бошқача ном остида Туркияга, кейин Озорбайжон орқали Ўзбекистонга келади. Ўзбек жамиятининг бугунги аҳволидан келиб чиқадиган бўлсак, бизда воқеалар қонли тус олади. Чунки, Ислом Карим режими тарафидан қорамолларга айлантирилганини фарқига борган миллат МХХчилар ва миршабларни тўғри келган дарахтга осишга бошлайди.
Оллоҳ, ўзинг асра бизни бундай воқеалардан.