02 June 2013
16:08 - “Ҳаракат”га келган ажойиб савол: Нега Ислом Каримовни Ислом Карим деб ёзасизлар?

Бизнинг Фейсбукдаги саҳифамизга ёзилган постинг-комментларда бир неча марта бизни айнан шу масала бўйича саводсизликда ҳам айблашганди. Бугун ўзини Одил деб танитган ўқувчимиздан шундай савол олдик: “Битта соволим бор, нега Ислом Каримовни, ИСЛОМ КАРИМ деб ёзасила? буни сабаби борми?”

Бу жавобимиз фақат Одилга эмас, ҳамма ўзбекларга тегишли.

Тиш-тирноғи билан мустақил бўлишимизга қарши бўлган Ислом Каримов ўзини мустақиллик отаси қилиб кўрсатишга уринаётгани, содда ўзбеклар бу иддаони қабул қилаётгани ўта кулгили нарсадир. Ваҳоланки, ҳозирги қорамол ёшлар эмас, ёши кттароқ ўзбеклар Ислом Каримов мустақилликнинг асосий душмани бўлганини жуда яхши билишади.

Ўзбекистонни мустақил қилган куч “Бирлик”дир. Табиий, “Бирлик” бир ўзи эмасди, у ҳамма Совет республикаларидаги халқ ҳаракатлари ва халқ фронтлари билан ҳамкорликда СССРнинг парчаланишига эришди ва биз СССРдан мустақил бўлдик.

Хўш, нима учун мустақиллик учун курашдик? Ҳар йили 1 август куни 30 миллион ўзбек мустақилликни байрам қилар экан, наҳотки биттасининг ақлиги ўз исми-шарифидаги руслар зўрлаб киритган “ов” қўшимчасидан қутилишни ўйламайди? Нега гўёки “мустақиллик отаси” ҳисобланаётган Ислом Каримов буни ўйламайди?

Зора ўзбеклар шуни ўзлари тушуниб етармиканлар дея бу ҳақда очиқдан очиқ ёзмадик ва Ислом Каримовни ўзбекча қилиб Ислом Карим деб ёзабошладик.

Тўғрисини айтсак, йиллардан бери бу имо-ишорамизга ҳеч ким эътибор ҳам бермаётганидан на ҳайронмиз, на хафамиз.

Чунки, ўзбекларни қайта одам қилиб бўлмаслигини аввалдан тушунган, аммо биз буни қиламиз деган иддао билан курашга чиққан буюк инсонлармиз - ЎЗБЕКмиз.