23 May 2013
16:06 - Ислом Карим Ҳиндистон Вице-президенти Ҳамид Ансорийни қабул қилди, Ўзбекистон-Ҳиндистон алоқлари йўқ даражада эканлиги тасдиқланди
Оқсаройда қабул маросими кеча бўлгани ҳақида расмий хабар тарқтилди. Табиий, улар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада риволантириш хусусида гаплашишган. Расмий хабардан келиб чиқсак, бу учрашувдан тарихда қоладиган биронта жиддий натижа чиқмаган.

Икки мамлакт ўрасидаги товар айирбошлаш 2012 йилда аввалги йилга нисбатан 240 млн доллларга ортибди. Кулгили даражадаги бу кичик рақам тилга олиниб, товар айирбошлашнинг абсолют миқдори айтилмаганидан тушуниш мумкинки, икки мамлакат ўртасида олиб-сотиш ҳам жуда оз.

Хуллас, Ҳиндистон Вице-президенти нимага келди Ўзбекистонга деган саволга жавоб йўқ. Балки, Самарқанд ва Бухорани кўргани келган, орада яккамохов бўлиб Оқсаройдан чиқмайдиган бўлиб қолган президентимиз Ислом Каримнинг ҳам бироз кўнглини кўтариб кетгандир. Нима ҳам дердик, раҳмат деймиз унга.