21 July 2008
03:00 -
23:30 - “Эзгулик”чилар Мўътабар Тожибоевага тўн кийгазишди 19:30 - Пўлат Охунга апелляция аризаси топширишга имкон берилмади 17:30 - Обама ўзгаришлар қилиши осон бўлмаслиги Афғонистон мисолида яққол кўринди, бу ўзбек демокра

23:30 - “Эзгулик”чилар Мўътабар Тожибоевага тўн кийгазишди
Бугун фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси, “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева Тошкентга келди. Уни зиёрат қилиш учун укаси Расул Тожибойнинг хонадонига борган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Мўътабарга тўн кийгазишди. Аслида тўн эркак кишига ёпилади, аммо Мўътабар жасурлиги, мард ва тантилиги туфайли юртни ташлаб хорижда кун кечираётган ва мазохист сайтларда бир-бирларига мағзава ағдариш билан шуғулланаётган эркаклардан бу номга муносиброқ, деди “Эзгулик” раиси Васила Иноят.
Мўътабар Тожибой 2 йилу 8 ойлик тутқунликдаги азоблари, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ҳамда бошқа ҳуқуқ ҳимоячиларининг саъй-ҳаракатларидан сўнг унга нисбатан муносабат яхши томонга ўзгарганини ҳақида гапириб берди. Ниҳоят озодликка чиққач, соғлиғини тиклашга уринаётгани ҳамда ҳуқуқ ҳимояси билан жиддий шуғулланишга бошлашини урғулади.
19:30 - Пўлат Охунга апелляция аризаси топширишга имкон берилмади
Аввалги хабарларимиздан маълумки, шу йил 10 июлда Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро суди Ўзбекистон конституцияси ва мавжуд қонунларининг нормаларини топтаб, “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охуннинг яшайдиган жойидан доимий рўйхатга ўтганлиги ҳолатини (прописка) бекор қилган эди. Мухолифат лидери 19 июлда эълон қилинган Баёнотида ўз курашини давом эттириб, бу ҳукм бўйича апелляцияси аризаси беражагини ва ҳукумат билан бўлаётган бу курашда ғалабасига ишонишини билдирганди.
Бугун Пўлат Охун апелляция аризаси бериш учун Бўз туманлараро судига келганда, милиционерлар уни бино ичига киритишмаган. Воқеанинг тафсилотлари маълум эмас, лекин, милиционерлар Пўлат Охуннинг паспорти йўқ бўлгани учун бинога киритмаган бўлишса керак. Ваҳоланки, бўлаётган суд жараёнларининг ўзи мухолифатчига ҳукуматнинг расмий органлари, хусусан, ўша милиционерлар ишлайдиган Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан паспорт берилмаётгани ҳақида.
Хуллас, ҳар қадамда мавжуд рехимга хос бўлган масхарабозлик: Мухолифатчи қонуний паспортини олиш учун керакли органларга шикоят қилади, ҳукумат органлари эса, уни паспорти йўқ бўлган учун ҳеч қаерга ўтказмайдилар, киритмайдилар.
Пўлат Охун апелляция аризасини билдириш хати билан қўшиб, почта орқали юбоишга мажбур бўлди.
17:30 - Обама ўзгаришлар қилиши осон бўлмаслиги Афғонистон мисолида яққол кўринди, бу ўзбек демократларини ҳам ўйлатиб қўйиши керак
АҚШ президентлигига номзод Барак Обаманинг сайловолди кампанияиси “Ўзгартир” шиори остида ўтаётгани ва АҚШ ўзгаришларга муҳтож бўлгани сабабли, америкаликлар қора танли номзодни президент қилиб сайлашига ишонч билдирган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат 17 июлда сайтимизда шундай ёзганди: “АҚШнинг сиёсий-иқтисодий-ижтимоий структураси шунчалик мустаҳкамки, бу ерда осонликча ўзгартиришлар қилиб бўлмайди. Лекин бунинг учун ҳаракат бошлаш ҳам жуда муҳим.”
АҚШда ички ва ташқи сиёсатида катта ўзгаришлар қилиш осон эмаслигини Обаманинг ташқи сиёсат оид бир таклифи, аниқроғи, антитеррор урушида асосий диққат-эътиборни Ироқдан Афғонистонга ўтказиш ваъдаси мисолида бугуноқ кўриш мумкин бўлмоқда.
Тушуниш керакки, Барака Обама Афғонистонга келгани туфайлигина, пропагандик усул сифатида, Афғонистонга диққат-эътиборни кучайтириш ва бу ердаги АҚШ қўшинлари сонини орттириш хусусида гапирган бўлиши мумкин. Аммо, дарҳол бу ниятнинг ўзига қаршилик кўрсатилди.
АҚШнинг обрўли ва таъсирли собиқ Давлат Котибларидан бири, ҳозирда Обаманинг тарафдори бўлган Збигнев Бжезинский The Financial Times газетасига берган интервьюсида “Обама шундай қилса Совет Иттифоқининг хатоларини такрорлаб, АҚШни Афғонистонда мағлубиятга учратиши мумкин”, деган мазмунда гапирибди. У Афғонистонда АҚШ қўшинларининг кўпайтирилиши муаммони ҳал қилмаслиги, аксинча, афғон халқининг америкаликларга қаршилиги кучайиш хавфи борлигини ҳам айтган. Бжезинский ўз фикрини тасдиқлаш учун Афғон демократик элитасининг кучини керагидан ортиқча баҳоламаслик кераклигини урғулаган.
Собиқ Давлат Котибининг охирги сўзлари ўзбек демократлари учун ҳам сигнал бўлиши керак. Абдураҳим Пўлат кўп марта такрорлаганидек, Ғарб давлатлари Ўзбекистондаги каби яримдиктатор ярим авторитар режимларга бўлган муносабатларида шу мамлакатнинг демократик кучларининг аҳволига катта аҳамият берадилар. Демократларнинг кучли эмаслиги маълум бўлса, режим билан ортиқа конфликтларга бориб ўтирмайдилар. Бжизинскийнинг бугунги сўзлари ўзбек мухолифати лидерининг фикрини тўла тасдиқламоқда.
Демак, Ғарбнинг ёрдамини олиш истаган демократлар авваламбор ўзларининг жиддий куч эканликларини кўрсатишлари лозим. Ўзбекистонда бунинг ягона йўли – демократларнинг бирлашиши, бугунги шароитда, “Бирлик”да бирлашиши.