13 May 2013
23:50 -
Қўғирчоқ театрининг янги саҳнаси: “Миллий тикланиш” партияси лидерини алмаштирди
Аввалги хабарларимизда “Адолат” социал демократик ва Халқ демократик партиялари ўзиларининг сиёсий лидерларини алмаштиргани ҳақида хабар қилгандик. Бугун эса Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан мазкур сиёсий партияга янги раҳбар сайланибди. Партия матбуот хизматининг хабарига кўра, партия раиси Ахтам Турсунов (собиқ Ўзкомпартия мактаби директори Салом Турсуновнинг ўғли - Ҳаракат)ўз аризаси билан лавозимиздан бўшатилган.
Унинг ўрнига пленумда Сарвар Отамуродов раис этиб сайланди. Кейинги йилги Парламент ва президент сайловлари олдидан қўғирчоқ партияларнинг “жонланиши”, сиёсий майдонга нисбатан ёш масхарабозларнинг олиб чиқлиши табиий, дейди мухбиримиз.