11 May 2013
20:48 -
Ўқувчимиздан таклиф: "Бирлик"нинг тарихига оид мақолалар беринглар?!
Бир ўқувчимининг бизга юборган бир жумлали хатини айнан таклиф дейиш мумкин: "Илтимос, Бирлик тарихига оид мақолалар беринглар?!"
Тўлиқ номи "Бирлик" Халқ Ҳаракати Партияси бўлган ташкилотнинг тузилиши ва унинг фаолияти - Ўзбек миллатининг тарихида қоладиган воқеалардир. Бу хусусда кўплаб мақоллар ва 2 та китоб чоп этилган. Мақолаларни 1995 йилдан 2009 йилгача 75 сони қоғозда чиқарилган "Ҳаракат" журналида ўқиш мумкин. Журналнинг ҳамма сонлари harakat.net сайтида ҳам бор. Бу сайтга Ўзбекистонда блок қўйилган, аммо бугунги техник имконятлар билан бу блокни ошиб ўтиш жуда осон. Миллат ҳақида ўйлайдиганлар озгина ҳаракат қилиб бўлса ҳам блокни ошиб ўтиш йўлларини топишлари мумкин ва керак.
Юқорида айтилган иккита китоб эса, Туркияда нашр этилган. Биринчиснинг номи "Абдураҳим Пўлат Озодликда". Бу китобда Абдураҳим Пўлатнинг "Озодлик" радиосида ўзбек ва рус тилларида қилган чиқишларининг матни ва "Бирлик"нинг қисқача тарихи турк ва ўзбек тилларида берилган (муаллифи - Ҳалил Очиқкўз). Иккинчи китоб турк тилида ёзилган бўлиб, унинг номи - "Турк Дунёсида Озорбайжон Халқ Фронти ва Ўзбекистон "Бирлик" Халқ Ҳаракати" (муаллифи - Ҳусейин Адигузал).
Лекин, биз ўқувчимизнинг таклифини қабул қилдик. Файсбукдаги саҳифамизда ҳам "Бирлик" тарихига оид бўлган бўлган мақолларни эълон қилиб борамиз. Бу иш бугун-эрта бошланади.