02 May 2013
22:48 - Ўзбекистонда балоғатга етмаган қизга уйланган шахс қамалиши мумкин
Бу ҳақдаги қонунни Президент Ислом Карим имзолади, демак, у кучга кирди. Қонунга кўра, 18 ёшга тўлмаган шахс билан турмуш қурган одам энг кам иш ҳақиқнинг йигирмадан ўттиз даражагача бўлган миқдорида жаримага тортилади. Шунингдек, айрим ҳолларда бундай қилмишни содир этган киши бир йилгача аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши ёки уч ойгача қамалиши мумкин.

Шунингдек, қонунга кўра, 18 ёшга тўлмаган фарзандларини турмушга берган ёки уйлаган ота-оналар ёҳуд уларнинг васийлари энг кам иш ҳақининг ўттиздан эллик даражагача бўлган миқдорида жаримага тортилиши, икки йилгача аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши ёки тўрт ойгача қамоқда сақланиши мумкин.