01 May 2013
21:24 - Тошкентга ваҳим солаётган қотиллар ҳали ҳам топилмади, ҳуқуқ-тартибот идоралари қотиллар билан тўла экан, бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас
Ўзбекистон Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубов бир неча ойдан бери фуқароларни тунаш ва ўлдириш, шунингдек, ёш болаларни жинсий зўрлаш билан аҳоли кўнглига ваҳм солаётган жиноятчиларни топишда ёрдам берган шахсларга уй-жой ва 5 миллион сўм миқдорида мукофот пули ваъда қилди.
 
Пойтахт ва унинг чекка туманларида ёлғиз кексаларнинг уйига коммунал хизмати ходими ёинки бошқа жамоат вакили сифатида кириб, кейинчалик уларни тунаш ва ўлдириш каби жиноятларни содир этишаётган қотиллар ҳалигача тутилгани йўқ. Ҳозирда барча махалла фуқаролар йиғинларига, жамоат жойлари ҳамда муассасаларга шубҳа остидаги эркак ва аёл кишининг фотоботлари тарқатилган. Ҳозиргача 20 дан ортиқ шахс бу жиноятлчилари ўлжасига айланди, улар орасида болаларнинг ҳам борлиги айтилмоқда.

Қотиллар ҳалигача ушланмаганига ҳайрон бўлиш керак эмас, дейди мухбиримиз. Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот органлари 24 йилдан бери Лубянка раҳбарлигида Ўзбек миллатини қорамолга айлантириш, унинг асл фарзандларини қатл этиш билан овора. Айнан улар миллатимизнинг асл фарзанди, "Бирлик" фаоли, собиқ Ўзбекистон халқ депутати Шовруқ Рўзимуродни ҳозир Баҳодир Матлубов ўтирган бинода осиб ўлдирдилар, Абдураҳим Пўлатни ўлдиришга ҳаракат қилдилар, аммо худо уни асради. Улар бошқача ишни билмайдилар ҳам. Уларнинг ўзи асл қотиллар. Ўртоқ Матлюбов аввал Шовруқнинг қотилларини топсин.

Вақти келади, улар Ўзбек миллати олдида жавоб берадилар. Ўз ажалим билан ўлиб қутилман деб ўйлаётганлари билсинларки, уларнинг ҳоки ҳам муқаддас Ўзбек тупроқларида қолмайди, ахлатхоналарга отилади.