30 April 2013
23:19 - Қозоқ полвони Тошкентда ўз жонига қасд қилди
Қозоғистоннинг қатор оммавий ахборот воситаларида янграётган хабарларга кўра, 28 апрелда қозоғистонлик оғир атлетикачи Дониёр Утешев Тошкентдаги “Малика” меҳмонхонасида ўз жонига қасд қилган. 44 яшар полвон йигит пойтахтимиздаги машғулотларда қатнашиш учун келиб, Тошкент шаҳар Чилонозор тумани ИИБга ёндош жойлашган меҳмонхонада яшаётган экан.
Дониёр оғир атлетика бўйича қозоқлар термасининг катта мураббийси ҳам эди. Унинг жасадини укаси ўз юртига олиб кетибди. Суиқасд сабаблари ўрганилмоқда.