30 April 2013
22:28 - Усманов приобрел акции Apple на $100 млн в надежде на их рост
Бугун тарқатилган расмий хабарларда баён этилишича, мамлакатимиз Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Швейцария Конфедерацияси Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Ива Россьени қабул қилган. Умумий руҳдаги хабарларга кўра, учрашувда ўзаро алоқаларнинг истиқболлари муҳокама қилинган. Швейцария мулозими Ўзбекистондак барпо этилган уч мустақил иқтисодий зонани шарафлаб, ўз ҳукуматининг бу лойиҳаларга пул тикишини маълум қилган.

Учрашувда меҳмонга Швейцариянинг мамлакатимиздаги элчиси Николя Брюль ҳамроҳлик қилибди.

Маълумки, Ўзбекистон Президентининг Фуҳуша лақаби билан тинилган қизи Гулнора Швецария банкларида порага олган пулларини сақлаши масаласида катта жанжаллар чиққан эди. Аслида, Ива Россье шу мавзуни гаплашиш учун Тошкентга келганини шубҳа қилмаса ҳам бўлади, дейди мухбиримиз.